Махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Download 1.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/74
Sana25.01.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1122725
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   74
Bog'liq
kitob 005f8542b19e4fa

Фойда ёки иқтисод. Бу 2та тушунча пулни ва вақтни тежаш орқали 
қулайлик яратишдан иборат. 
Хавф - хатарни пасайтириш. Туристлар ўзи мустаҳкам ва қулай сузиши 
учун шароит яратиш ва уларга шу тўғрисида кафолат бериш. 
Қулайлик Туристлар ўзи қулайлигини енгиллаштириш лозим у 
туристик фирмаларни қулай жойлашганлигига қараб танлайди (географик 
қулайлик). 
Сифатли туристик хизмат танлаб бўлингандан сўнг кўпинчалик 
кутилган сифатли натижа юзага келиши лозим. Шунга қарамасдан туристик 
хизматнинг нархи арзон бўлса, истеъмолчи хизматнинг сифатсиз деган 
фикрга келиши мумкин. 
Сифатли хизмат кўрсатиш. Мижозларга хизмат кўрсатишда уларнинг 
Таъбига қараб улар қандай хизмат кўрсатишни олдиндан билиб боришади. 
Шундай вазиятнинг яратиб беришда катта муваффақиятни “Макдональдс” 
компанияси қозонган. Сифатли хизмат кўрсатиш, тезлик, тозалик, ўзига хос 
фирма услуби ва овқатларнинг хушбўй таъми - бунинг ҳаммаси мижозларни 
қизиқтиради. 
Обрў туристик фирмада яхши хизмат кўрсатиш сабабидир. 


174 
Ташкилотнинг обрўсига қараб кўпинча мижозлар унинг хизматини 
қадрлайди ва унга ишонади. Туристга хизмат кўрсатишни сотиб олиш учун 
нафақат рационал сабаб, балки эмоционал сабаблар муҳим ўрин тўтади.
Ўз-ўзиники. Ҳар бир шахс ўзини танитишни хоҳлайди. Кишилар ўзини 
ҳурмат қилишни қадрлашни билишлари лозим. Туристик фирмалар шундай 
вазиятни яратиб бера олмайди. Бу кўпинча ўзини оқлайди ва йирик фойда 
келтиради. Ҳурмат қозониш. Баъзи кишининг туристик фирмаларнинг 
хизмат кўрсатиш жараёни эмас, балки, обрўси қизиқтиради. баъзилари эса 
шу фирмаларнинг фаолияти қизиқтиради. Шунинг учун турфирмалар 
мижозлар билан ишлаш даврида керак. Ортиқча реклама қилиш лозим эмас, 
балки мижозларга ўзи танлаш хуқуқини бериш лозим. 
Фаҳмлаш. Ҳар доим янги очилишларга билимга, ҳаракатларга интилиш 
кишиларни топиш бу ерда энг муҳимидир. Шу кишиларнинг мисолида 
бошқа мижозлар ҳам осонроқ жалб қилинади. 
Мода кетидан: Ҳар бир потенциол истеъмолчилар гуруҳида шундай 
шахслар борки, уларнинг ҳулқи бозорда мода кетидан қувиш сабабларини 
белгилаб беради. Туристик фирмаларнинг мажбурияти шундан иборатки
улар ўз вақтида лозимли маслаҳатлар бериши ва уни белгилаши лозим. 
Жамиятда ёқимли бўлиш ҳоҳиши. Киши жамиятда ўзини кўрсатиши ва 
танишиш ҳоҳишидан ташқари, яна шу жамиятга қабул қилишларига ҳаракат 
қилади. Кишилар атрофдагилар учун катта ёки кичик кўринишга ҳаракат 
қилади. Бу қаттиқ ҳаяжонли ҳаракат мижозни аниқ бир ҳаракатни бажаришга 
ундайди. Мижозлар учун бундай ҳаракатлар кучли таъсир қилади ва улар 
ўзлари қарор қабул қиладилар. Баъзилари эса бу ҳолда ўзларини тутиб 
турадилар. Хулоса қилиб айтганда ҳар бир истеъмолчи қалбида ҳар қандай 
йўллар билан жамиятга қабул қилиниш ва унда яхши кўриниш ҳиссини 
уйғотиш масаласи қўйилади. Бунинг учун Д.Карнеги қоидасига амал қилиш 
лозим - У кишилар психологияси алоқаси бўйича мутахассис бўлиб “Кўпроқ 
олижаноблироқ бўлинглар”, деган эди. 


175 
Бу сабабни икки тамонлама кўриш мумкин. Бир томондан у бир гуруҳга 
тегишли бўлишни хоҳлаши. Унда бу эҳтиёж ҳар қандай гуруҳий сафарларга 
бориш, дўстона муносабат ўрнатиш ва ҳоказо. Иккинчи томондан юқори 
натижага эришиш мустақилликни билдиради. Бунда гап индивидуаллик
кўриниши эҳтиёжи, умумий мижозлар, оммаси ичидан ажратилган холни 
билдиради. 
Кўп сонли ишлаб чиқилган сабаб қонунларига қарамасдан қонунлар 
киши ҳатти ҳаракатини ҳар қандай тарзда маълум қилади. Бунга инсон 
психологиясини тўлиқ ўрганиб чиқилмаганлиги ва унинг дунёсининг 
қоронғулиги сабаб деймиз. Бирлашган сабаблар, туристик хизмат кўрсатиш 
истеъмолчиларда бир-бирига қарама-қарши эҳтиёжларини уйғотади. 
Масалан:
яккалик ва гурух билан бирга. 
ўртоқлик ва чаққонлик. 
дам олиш ва фаолият. 
томир ёйиш ва унинг акси. 
пассив эҳтиёж ва бўш вақтни мазмунли ўтказиш. 
таътилни белгилаб берилган дастур бўйича ва ўз хоҳиши бўйича ўтказиш. 
Мана шундай қарама-қарши эҳтиёжлар сабабли туризмни маркетинг 
бўйича ўрганиш ва мижозлар ҳатти-ҳаракатини олдиндан қайд қилиш зарур. 
Туристик фаолият спецификаси айниқса ҳаяжонли сабабларга назар 
солишни талаб қилади. Ишнинг маъноси шундаки, кишини ҳаяжонли онлари 
кўпинча ўз томонига оғдиради, инсон компьютер эмас, ундан мақсадга 
мувофиқ бўлишни кутиб бўлмайди. 
Шунинг учун туристик хизмат кўрсатиш фирмалари ва мижозлар 
ўртасида аввало мижозларнинг ҳаяжонли онларига ва шунингдек бошқа 
асосларга эътибор қаратиш лозим. Мижозларнинг ҳатти-ҳаракатини, уларни 
қайси туристик хизмат қондиришини маркетинг изланишлари орқали 
аниқлашни муҳим омил деса бўлади. 


176 

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling