•
Лоқайдлик, яъни атрофимизда бўлаётган улуғ, эртага ўзбек
номи-ни
оламга достон қиладиган, тарихий ишларни сезмаслик.
•
Маънавий ва ахлоқий қашшоқлик.
Муаммоли вазиятнинг келиб чиқиш сабаблари:
•
Эгоцентризм худбинликнинг бир кўриниши бўлиб, фақат ўзини, ўз
манфаатларини ўйлаб яшаш, бошқа ҳеч нарсани тан олмасликни билдиради.
Инсониятга етказадиган зарари нуқтаи назаридан бу иллат жаҳолат
ақидапарастликдан асло қолишмайди.
•
“Менга нима” деб қараш, лоқайдлик, беписандлик, ўзини, ўз
манфаатини ҳаммадан устун қўйиш, худбинлик, ҳамма, ҳамма
нарсалар менинг
ҳузур-ҳаловатимга хизмат қилиши керак, дейиш, шуҳратпарастлик, кибр,
маҳмадоналик, тажанглик, бировни эшита билмаслик, хатосини тан олмаслик,
совуққонлик, танқидга чидамсизлик – эгоцентризм дардига дучор бўлган
одамнинг белгилари.
•
Эгоцентризм ва эркинлик ниқобидаги ахлоқсизлик фасафаси,
лоқайдсизлик, маънавий ва ахлоқий қашшоқлик биз олдимизга қўйган
мақсадларга зиддир. Улар жамият ривожига катта тўсқинлик қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: