Махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Download 0.99 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/77
Sana02.02.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1147846
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   77
Bog'liq
GSFdyxCuDLugEAhgtPFNrC7CSY3cy6CfFjNb3JPf

 
II. 
Кейс-стади: “Хизмат итларида шартли рефлексларни ҳосил қилиш 
муаммолари ва унинг ечими” 
Кириш. Сўнгги йилларда таълим тизимида бўлаётган ўзгаришларнинг 
ҳаммаси билимли, савияли, эркин фикрга эга ёшларнинг тарбиялашга 
йўналтирилгандир.Кинология хизмати асослари фанининг асосий вазифаси 
хизмат итлари ёрдамида содир этилган жиноятчиликни очиш, нарсаларнинг 
ҳидидан ажрата олишга, қидирилаётган шахснинг кийимларидан ҳид олиш 
йўли билан топиш, хизмат ити ёрдамида воқеа жойида қолдирилган жисм ва 
24 


ашёвий далилларни қидириб топиб, биноларни хизмат ити ёрдамида текшириш, 
жиноятчини қўлга олиш каби ўта муҳим вазифаларни ҳал қилишдир. 
Юқоридаги ишларни кинолог ходим хизмат ити ёрдамида амалга оширади. 
Бунинг учун ўргатилган итнинг ўрни беқиёсдир. Маълумки, ҳеч қачон 
ўргатилга ит ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолмайди, оддий итни хизмат итига 
айлантириш учун кинолог ходимдан билим, малака ва кўникма ҳамда 
машаққатли меҳнат талаб этилади. Шунингдек, кўзланган мақсадларга эришиш 
ўргатувчидан итлар физиологик асосларини билишни ҳамда рефлекслар 
назарияси, итлар олий нерв фаолияти турлари, турли ўргатиш усуллари ва 
уларни қўллаш йўлини чуқур ўзлаштиришни тақозо қилади. Шу сабабли ҳам 
танланган ушбу мавзу ниҳоятда долзарб ҳамда аҳамиятлидир.
Қуйида келтирилаётган кейс-стадини ечиш ва итлар физиологик 
асосларидаги муаммоли вазиятни бартараф этиш ўқувчилардан талаб 
этилади ва бунинг учун белгиланган мавзу бўйича етарлича БКМ га эга бўлиш 
зарурдир. 
 
Хизмат итларида шартли рефлексларни ҳосил қилиш муаммолари ва 
унинг ечими 
Кинолог ходимнинг энг асосий мақсади оддий итда шартли рефлекс ҳосил 
қилиб, уни хизмат итига айлантиришдан иборатдир. Итлар одатда вилоят ва 
туман питомникларига Кинология Марказидан берилиши мумкин ҳамда 
питомникнинг ўзида ҳам кўпайтирилиши ва айрим ҳолатларда зотдор кучуклар 
фуқаролардан ҳам тарбиялаш мақсадида олиниши мумкин.
Мисол учун кунларнинг бирида қарамоғимиздаги питомникга сангвиник 
бўлган битта немис овчаркаси, холерик бўлган битта спаниел, биттаси 
флегматик ва биттаси холерик бўлган Ўрта Осиё овчаркаси ва битта 
меланхолик олий нерв турига кирувчи Кавказ овчаркаси зотларига мансуб 
бешта зотдор кучук келтирилди. Уларнинг олий нерв фаолияти турлари 
турлича бўлиб, яъни холерик, сангвиник, флегматик, меланхолик 
темпераментли бу кучуклар бажарадиган иши ва ўргатиш усулига кўра мос 
келувчи гуруҳларга ажратилмай озуқа бериш, аралаш, мажбурлаш, тақлид 
қилдириш усуллари қўлланилган ҳолда икки ой мобайнида шартли рефлекс 
ҳосил қилиш мақсадида қатъий машқ олиб борилди. Икки ойдан сўнг назорат 
комиссияси текширувида кучукларда нонормал ҳолатлар, яъни шартли 
рефлекслар ҳосил бўлишининг қийин кечиши ёки ҳосил бўмаслиги ва невроз 
ҳолатлари қайд этилди. Питомник анчагина зарар кўриб мутахассислар орасида 
келишмовчиликлар пайдо бўлди. Энг ёмони маблағ, вақт ва харажатлар 
сарфланишига қарамасдан итларда етарлича шартли рефлекслар ҳосил бўлиши 
муаммога айланди. Ўтказилган хизмат текширувида мутахассислар ушбу 
муаммонинг сабабини турлича талқин қилишди, лекин энг асосийси кутилган 
натижага эришилмади… 
Наҳотки тажрибали мутахассисларни жалб этиш орқали бўлсада 
муаммони бартараф этиш шунча қийин бўлса ёки зудлик билан ушбу 
кучукларни бошқасига алмаштириш ҳам мумкин-ку… Сиз нима дейсиз? 
25 



Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling