Ўзбекистонда гидроэнергетик ресурслар кўрсатгичлари
Ўзбекистонда гидроэнергетик ресурслар техник потенциали 21твт.сни
ташкил этиб ушбу потенциалнинг 33,3 %и ўзлаштирилган. Кичик
гидроэнергетика (яъни қуввати 30,0 мвт гача бўлган гидростанциялар
қуриш имконияти бўлган сой, жилға ва дарёчалар) техник потенциали 10,4
твт.с яъни республика гидроэнергетик ресурслари техник потенциалининг
ярмини ташкил этади. Ҳозирги вақтда республика дарёлари ва сув
омборларида белгиланган қуввати 1,7 гвт бўлган, йилига 5,0-7,0 твт.с
элект энергия ишлаб чиқарадиган 31 Гидроэлектростанция қурилган бўлиб
яна қуввати 5,8 гвт бўлган 250 Гидростанциялар қуришнинг техник
имкониятлари мавжуд. Гидроэнергетик ресурслар техник потенциалини
ўзлаштириш амалга оширилганда ёнганда 1,1 млн.т. Хажмда co2 эмиссиясини
берадиган ёқилғи тежаб қолинади.
Ўзбекистонда кайта-тикланадиган энергия манбаларининг асосий
кисмини ташкил этувчи куёш Энергияси кўрсатгичлари
Республикамизда қайта тикланадиган энергия манбалари орасида қуёш
энергияси етакчи ўринни эгаллайди. Бу эса ушбу энергия туридан
халқ-
хўжалигининг турли жабҳаларида кенг фойдаланиш имкони демакдир.
Ўлкамизда йил давомида қуёшнинг нур сочиб туриш вақти 270-300 кунни
ташкил қилиб, қуёш нурларига нисбатан тик жойлаштирилган ҳар бир квадрат
метр юзага тушадиган қуёш нурланишининг максимал қуввати 1 квтга етади.
Йил давомида республикамиз ҳудудининг ҳар бир квадрат метргоризонтал
сатҳига тушадиган қуёш энергиясининг умумий миқдори 1650-1750 квт.сга
тенг бўлиб 140-150 кг нефть ёқилғиси
•
қуёш иссиқлик қурилмалари:қуёш ҳаво ва сув иситиш коллекторлари;
қуёш мева-сабзавот қуритгичлари; қуёш иссиқхоналари; қуёш сув тозалаш
тизимлари.
•
қуёш фотоэлектрик тизимлар: қуёш фотоэлектрик модуллар; қуёш
фотоэлектрик-иссиқлик коллекторлари.
62
•
Do'stlaringiz bilan baham: |