Махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Download 1.12 Mb.
bet4/70
Sana05.05.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1431645
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   70
Bog'liq
Туризм маркетинги МАЪРУЗАЛАР


ГЛАВА 9. ОРГАНИЗАЦИЯ И КОНТРОЛЬ МАРКЕТИНГА В ТУРИСТСКИХ ПРЕДПРИЯТИЯХ

185

9.1. Организация сильной структуры маркетинговой службы

185

9.2. Обязанности службы маркетинга

186

9.3. Ситема маркетингового контроля

189

ЗАКЛЮЧЕНИЕ

192

СЛОВАРЬ ТЕРМИНОВ

196

ИСПОЛЬЗОВАННАЯ ЛИТЕРАТУРА

198

КИРИШ
Охирги йилларда Ўзбекистон Республикасида туризм соҳаси мустақил тармоқ сифатида ривожланиб бормоқда. Соҳанинг умумий ривожланиши учун вазирлик мақомига тенглаштирилган “Ўзбектуризм” миллий компанияси масъул бўлиб, у ўзбек миллий туристик корхоналарининг фаолият юритишларига рухсатномалар бериш, хизматларини сертификатлаш орқали назорат этади. Ўз навбатида, ўзбек миллий хусусий туристик корхоналари ҳам кўпроқ сифатли ва бозор томонидан талаб этилаётган турмаҳсулот яратишга ҳамда сотувларни орттириш орқали ривожланишга ҳаракат қилишмоқда.
Туристик бозорда талаб этилаётган турмаҳсулотни ишлаб чиқариш, уларни бозорда муваффақиятли илгари суриш ва бозорни қамраб олиш учун “Туризм маркетинги” фанидан хабардор бўлиш, унинг назарий тавсияларидан амалиётда оқилона фойдалана олиш зарур бўлади.
Шу сабабли, келажакда туризм соҳасида фаолият юритиши лозим бўлган кадрларимизга туризм маркетинги тўғрисида умумий тушунчалар бериш, унинг ўзига хос томонларини англатиш, туристик бозорда самарали фаолият юритиш йўлларини кўрсатиш мақсадида мазкур ўқув қўлланма тайёрланди.
Ўқув қўлланма асосан, туризм ва меҳмондорчилик соҳалари йўналишларида таълим олаётган барча олий ўқув юртлари талабаларига, айниқса, 5810100 - “Туризм”, 5340300 - “Маркетинг (туризм)”, 5340200 – “Менежмент (туризм)” ва 5810300 – “Сервис (туризм)” йўналишларида таълим олувчи бакалавриат талабаларига мўлжалланган.
Туризм маркетинги йўналиши бўйича хорижда бир қатор дарслик ва ўқув қўлланмалари чоп этилган бўлиб, уларнинг орасида бизнинг китобхонларимизга энг машҳур муаллифлар Ф. Котлер, А.П.Дурович, Н.А.Восколович, В.С.Янкевич ва Н.Л.Безрукова кабилардир. Бизнинг ўқув қўлланмамамизнинг уларнинг асарларига нисбатан кўзга ташланувчи яққол устунлиги – унинг ўзбек тилида тайёрланганлигидир. Шунингдек, устунликлари шундаки, бизнинг ўқув қўлланмада бевосита Ўзбекистон туризмга тегишли масалалар кенг ёритилган. Шунингдек, ўқув қўлланмада берилган статистик маълумотлар юқорида санаб ўтилган китобларда фойдаланилган статистик маълумотларга нисбатан янгироқдир. Ўқув қўлланмада муаллифлар томонидан илгари чоп этилган асарлари, номзодлик ва докторлик диссертациялари ҳамда илмий мақолаларидан фойдаланилган.
Ўқув қўлланманинг 6-9 боблари и.ф.д., профессор Камилова Фируза Қўчқоровна томонидан тўлиқлигича тайёрланган бўлса, 3- ва 5-боблари Рўзиев Собиржон Саматович томонидан ёзилган. Қолган боблар, жумладан, 1-2 ва 4-боблар муаллифларнинг ҳамкорлигида тайёрланган.

Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling