Махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН ТУРИЗМ БОЗОРИНИНГ ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ


Download 1.12 Mb.
bet5/70
Sana05.05.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1431645
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   70
Bog'liq
Туризм маркетинги МАЪРУЗАЛАР

1-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН ТУРИЗМ БОЗОРИНИНГ ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ


1.1. Туристик бозор тўғрисида тушунча
Ҳозирги кунда Ўзбекистон туризми бозорида асосан, хусусий туристик корхоналар иштирок этишади, «Ўзбектуризм» Миллий Компанияси эса Ўзбекистон туризмининг умумий ривожланишини назорат этиш ва йўналтириш ҳамда халқаро майдонда Ўзбекистон туризми манфаатларини ҳимоя этиш кабилар масъулиятига эгадир.
2007 йил 1 январи ҳолатида Ўзбекистонда туристик фаолият юритиш учун 464 фирма лицензияга эга бўлиб, уларнинг 90 %ини хусусий туристик бизнес вакиллари ташкил этишган. Туристик корхоналарнинг аксарияти туроператорлик ва турагентлик фаолиятларини чоғиштириб ишлашади.
Ўзбекистон туристик бозорини ўрганишдан олдин «туристик бозор» тушунчасига таъриф бериб, унинг моҳиятини аниқлаб ўтиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Туристик бозорни қуйидагича таърифлаш мумкин:

  • туристик маҳсулот истеъмолчилари ва сотувчиларининг йиғиндиси;

  • туристик маҳсулот сотувчилари ва истеъмолчиларининг манфаатларини мослаштирувчи инструмент;

  • туристик маҳсулот сотуви соҳаси;

  • туристик маҳсулот истеъмолчилари ва сотувчилари ўртасидаги иқтисодий муносабатлар юзага келадиган соҳа.

Тор маънода, туристик бозор деганда, туристик маҳсулот олди-сотди битимлари юз берадиган жой тушунилади. Бироқ, бундай савдолар фақат бир ернинг ўзидагина кечмаслигига эътибор бериш керак. Савдо телекс, телеграмма, факс, телефон орқали, ҳаттоки, сотувчи ва харидорнинг бевосита иштирокисиз ҳам амалга оширилиши мумкин. Туристик бозор аниқ бир жой ёки жуғрофий ҳудуд билан белгиланмаган, уни халқаро туризм бозори деб номласак ҳам бўлади.
Тўлиқроқ тавсиф берадиган бўлсак, туристик бозор деганда, туристик маҳсулот сотувчилари ва харидорлари ўртасида иқтисодий муносабатлар юзага келадиган ва туристик маҳсулот сотилиши юз берадиган соҳа тушунилади. Туристик бозорнинг туристик маҳсулот сотувчилари ва харидорлари ўртасидаги иқтисодий муносабатларнинг хусусиятида тўхталадиган бўлсак, туристик маҳсулотнинг ҳар бир сотувчиси ва харидори ўз манфаатларига эга бўлади ҳамда бу манфаатлар ўзаро мос тушгандагина туристик маҳсулот сотуви амалга оширилади. Шу сабабли, туристик бозор деганда, туристик маҳсулот ишлаб чиқарувчилари ва сотувчилари манфаатларининг ўзаро мослаштирув инструменти тушунилиб, хўжалик юритувчи туристик субъект учун (туроператор, турагент) туристик бозор деганда ушбу субъект маҳсулотини харид этишдан манфаатдор бўлган ҳамда бугун ёки эртага уни харид этиш учун етарли пул маблағларига эга бўлган истеъмолчилар йиғиндиси англанади.
Туристик бозорнинг моҳияти унинг функцияларида акс этади. Иқтисодий категориянинг функцияси – маълум муносабатлар тизимида унинг хусусиятларининг намоён бўлишидир. Туристик бозор функциялари жамиятда туристик фаолиятнинг намоён бўлиш шакли ва моҳиятини акс эттиради.
Туристик бозор қуйидаги вазифаларга эга бўлади:
1-вазифа. Туристик маҳсулотда акс эттирилган қиймат ва истеъмол қийматининг сотилишини таъминлаш.
2-вазифа. Туристик маҳсулотнинг истеъмолчи(турист) томонидан истеъмол этилишини таъминлаш ёки истеъмолчини туристик маҳсулотгача етказиб келиш.
3-вазифа. Меҳнатга бўлган моддий рағбатлантиришларни иқтисодий таъминлаш (меҳнатни иқтисодий рағбатлантириш).
Туристик бозорда биринчи функциянинг амалга оширилиши жараёнида туристик маҳсулот пулга айирбошланади. Бунда туристик маҳсулотдаги истеъмол қиймати ижтимоий тан олинади. Натижада, туристик индустрияни ривожлантириш учун зарур бўлган пул маблағлари қўлга киритилади. Туристик бозорнинг иккинчи функцияси турагентликлар ва туроператорлар тармоқларининг яратилиши билан амалга оширилади. Турист ўз пулларини туристик маҳсулотга айирбошлаётиб, ўзининг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондиради. Натижада, туристик бозорда инсонларнинг йўқотилган иш кучининг қайта тикланиш (рекреация) жараёни юз беради. Шунингдек, туристик ташкилот ўз фаолияти натижасида олган даромади уни (корхонани) туристик маҳсулотни қайта ишлаб чиқаришга рағбатлантиради.
Туристик бозор ўз сиғими ва ўз субъектларига эга. Туристик бозор сиғими – унинг қанча миқдорда туристик маҳсулотни “юта олиш (сиғдириш)” қобилиятидир. Бу миқдор тўлов қобилиятига эга бўлган аҳоли сони ҳамда туристик таклиф ҳажмига боғлиқ бўлади. Туристик бозор сиғими бозор элементи бўлган “нарх” иштирокисиз кўриб чиқилади. Чунки, нархнинг турли даражаларида туристик маҳсулотга бўлган талаб турлича миқдорларда бўлади.
Туристик бозор субъектлари – туристик маҳсулот ишлаб чиқарувчилари ва истеъмолчилари бўлган ҳуқуқий ва жисмоний шахслардир. Туристик маҳсулот истеъмолчилари – туристик саёҳатни амалга оширишни истовчи фуқаролар, яъни туристлардир. Туристик маҳсулот ишлаб чиқарувчилари – туристларнинг эҳтиёжларини қондириб, фойда олиш мақсадида фаолият юритувчи туристик фирмалардир. Улар Ўзбекистон миллий қонунчилигида «туристик фаолият субъектлари» деб номланади ва қуйидагича таърифланади: туристик фаолият субъектлари – белгиланган тартибда рўйхатга олинган ва туристик хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш учун лицензияси бўлган корхоналар, муассасалар, ташкилотлардир.
Туристик объект – туристларни қайсидир жиҳати билан жалб этаётган ресурслар жойлашган жой ёки корхонадир. Туристик жозибадорликлар инсоннинг бевосита иштирокисиз (табиий – иқлим, манзаралар, сув олами, флора ва фауна) ва иштироки билан (сунъий – турли бино ва иншоотлар, тарихий воқеалар бўлиб ўтган жойлар, корхоналар, сувенирлар, маданият) яратилган бўлишади. Инсонларнинг маданий ўзига хосликлари ва меҳмондўстлик даражалари ҳам туристик жозибадорликларнинг муҳим қисмига айланиб кетган.
Туристик объектларни микроманзил ва макроманзилларга ажратиш мумкин: микроманзил қандайдир бир туристик ресурсга ёки бир-бирини тўлдирувчи ресурслар туркумига эга бўлган жой(корхона)дир. Макроманзил бир неча микроманзиллардан иборат бўлади. Бир макроманзил ичига кирувчи микроманзилларнинг барчаси бир-бирини тўлдириб бориши, ёки такрорлаши, ҳеч бўлмаса, бирор бир умумий мазмунга эга бўлиши лозим бўлади. Акс ҳолда, бирор макроманзил ичида бир-бири билан умуман боғланмаган икки турдаги микроманзиллар бўлишса, бу макроманзилни икки алоҳида макроманзилларга ажратиш мумкин бўлади. Бу ерда шуни таъкидлаб ўтиш зарурки, бир нуқтаи назардан қаралганда макроманзил деб саналган манзилнинг ўзи бошқа назар билан қаралганда микроманзил даражасига эга бўлиб қолиши мумкин. Масалан, Самарқанд вилояти «Ўзбекистон Республикаси» деб номланган макроманзилнинг бир қисми бўлиши билан биргаликда «Регистон мажмуи» деб номланувчи микроманзил билан солиштирганда макродаражага эга бўлади. Ўз навбатида, «Самарқанд вилояти» деб номланувчи микроманзилга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Марказий Осиё ёки Осиё минтақалари учун микродаражага эга бўлади. Осиёнинг ўзи Дунё макроманзилининг таркибий қисмидир. (Муаллифлар томонидан туристик манзилларга мезо- даража бериш мақсадга мувофиқ эмас деб топилди, мутахассисларнинг бу тўғрида билдирилиши мумкин бўлган барча фикрлари муаллиф томонидан миннатдорчилик билан қабул қилинади).



Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling