«макроиқтисодиёт» фанига кириш. «Макроиқтисодиёт» фанининг предмети ва субъектлари


ЯИМни даромадлар(тақсимот усули) бўйича ҳисоблаш


Download 112.88 Kb.
bet10/17
Sana11.03.2023
Hajmi112.88 Kb.
#1259841
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17
Bog'liq
5-мавзу

ЯИМни даромадлар(тақсимот усули) бўйича ҳисоблаш.

ЯИМни даромадлар бўйича аниқлашда якуний маҳсулотни ишлаб чиқариш жараёнида резидент-ишлаб чиқариш бирликлари томонидан, қўшилган қийматлар ҳисобидан, тўланган дастлабки даромадлар қўшиб чиқилади.


ЯММни даромадлари йиғиндиси кўринишида ҳисоблашда асосан қуйидаги кўрсаткичлардан фойдаланилади:
-соф билвостиа солиқлар (Тn) – билвосита солиқлар(қўшилган қиймат солиғи, акцизлар, божхона божлари) ва субсидиялар ҳажмлари ўртасидаги фарқ;
- ёлланма ишчиларнинг иш ҳақлари (W) - хусусий ва давлат компанияларининг ёлланма ишчиларга ҳисоблаган барча турдаги меҳнат ҳақи тўловларининг номинал миқдори плюс иш берувчилар томонидан иш ҳақи фондига нисбатан ҳисобланиб тўланадиган ижтимоий суғурта ажратмалари. Ўзбекистон Республикасида бу ажратма нормаси 2005 йилда иш ҳақи фондига нисбатан 31% бўлган бўлса. 2006 йилдан бошлаб 25 % қилиб белгиланди
- Корпорацияларнинг ялпи фойдаси + нокорпоратив корхоналар даромади (Р).
Нокорпоратив корхоналар- кичик ҳажмдаги, уй хўжаликларига тегишли корхоналар бўлиб уларда корхона фойдаси ва корхона эгасининг иш ҳақи элементлари ўзаро қўшилиб кетган бўлади. Бу ҳолат аралаш даромад атамасини қўллашга сабаб бўлади.
Р= Корпорацияларнинг соф фойдаси1 ) + нокорпоратив корхоналар соф даромадлари2) +амортизация (А);
ЯИМни даромадлар кўринишида ялпи қўшилган қийматни кўрсатилган уч гуруҳга бўлиб топиш мумкин:
ЯИМ = Тn + W+Р
Олинган дастлабки даромадлар қайта тақсимланиши натижасида дивиденд, рента, тўғридан тўғри хорижий инвестициялардан олинган реинвестиция кўринишидаги даромадлар пайдо бўлади.
Шунингдек, ЯИМни даромадлар кўринишида аниқлашда, иқтисодий назарияда, даромадларни қуйидаги компонентларга бўлиш кўзда тутилади:
-амортизация (А);
- билвостиа солиқлар (Т)
-ёлланма ишчиларнинг иш ҳақлари (W)
- ижара ҳақи тўлови ва рента кўринишидаги даромадлар(R1);
- капитал учун олинган фоиз даромадлари (R2);
-мулкдан келадиган даромад (нокорпоратив корхоналар даромади) (Р1);
-корпорация фойдаси (Р2).
Корпорациялар фойдаси ўз навбатида қуйидагиларга бўлинади:
а) корпорацияси фойдасидан тўланадиган солиқлар (Р1.1);
б) ҳиссадорлар ўртасида тақсимланадиган дивидендлар(Р1.2);
в) корпорациянинг тақсимланмаган фойдаси(Р1.3).
Келтирилган ёндошвуга кўра:



Download 112.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling