«макроиқтисодиёт» фанига кириш. «Макроиқтисодиёт» фанининг предмети ва субъектлари


ЯИМни ишлаб чиқариш усулида аниқлаш


Download 112.88 Kb.
bet9/17
Sana11.03.2023
Hajmi112.88 Kb.
#1259841
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   17
Bog'liq
5-мавзу

ЯИМни ишлаб чиқариш усулида аниқлаш.

Ишлаб чиқариш усулида ҳисобланган ЯИМ якуний товарлар ва хизматларни ишлаб чиқаришнинг турли босқичларида қўшилган қийматлар йиғиндиси сифатида аниқланади. ЯИМни бу усулда аниқлаш статистик жиҳатдан қулай бўлиши билан бирга уни ҳисоблашнинг муҳим шартига амал қилиш, яъни бир қийматни икки бор ҳисобга олиш, ёки оралиқ маҳсулот қийматини ЯИМга киритиб юборишнинг олдини олади.


Ишлаб чиқариш ҳажмини тўғри ҳисоблаш учун жорий йилда ишлаб чиқарилган товар ва кўрсатилган хизматлар қиймати бир марта ҳисобга олиниш керак. Кўпгина маҳсулотлар бозорга боргунча бир нечта ишлаб чиқариш босқичини ўтайди. Шу сабабли ЯММда айрим маҳсулотларни икки ва ундан кўп марта ҳисобга олмаслик учун, фақат пировард маҳсулотнинг бозор қиймати ҳисобга олинади, оралиқ маҳсулотлар эса ҳисобга олинмайди.
Якуний товарлар ва хизматлар деганда уларнинг ишлаб чиқариш, ёки ички айирбошлаш циклидан чиққан, якуний истеъмол, жамғариш ёки экспорт учун фойдаланиладиган қисми тушунилади.
Якуний товарлар ва хизмртларни ишлаб чиқаришда сарфланган оралиқ товарлар ва хизматлар баҳоси ЯИМга қўшилмайди..
Қўшилган қиймат товар ва хизматларнинг сотиш баҳоси билан уларни ишлаб чиқариш учун фойдаланилган хом ашё ва материалларни сотиб олишга қилинган харажатлар ўртасидаги фарқ кўринишида аниқланади.
Ишлаб чиқариш усулида аниқланган ЯИМ кўрсаткичиниг структурасини ва ундаги силжишларни таҳлил қилиш жуда муҳим хулосалар беради. Алоҳида тармоқларнинг мамлакат иқтисодиётида яратилган ялпи қўшилган қийматдаги улуши, бу улушнинг ўзгариши бу мамлакатнинг иқтисодий ривожланиш даражаси ва кутилаётган истиқболига баҳо бериш имконини беради.
ЯИМни харажатлар бўйича ҳисоблаш.

Бу усул якуний фойдаланиш усули деб ҳам юритилиб, унда ЯММни ҳисоблаш учун якуний маҳсулотларни сотиб олишга қилинган барча харажатлар ўзаро қўшиб чиқилади. Бу харажатлар қуйидагича гуруҳланади:


Уй хўжаликларининг истеъмол харажатлари (С):
а) узоқ муддат фойдаланиладиган истеъмол буюмлари сотиб олишга;
б) кундалик фойдаланиладиган истеъмол буюмлари сотиб олишга;
в) истеъмол хизматлари тўловига.
Ялпи ички хусусий инвестиция харажатлари (I):
а) асбоб-ускуналар, машиналарни якуний сотиб олишга;
б) корхоналар, иншоотлар, тураржой биноларини қуришга сарфланган;
в) товар захиралари ўртасидаги фарқлар ёки захираларнинг ўзгариши.
Товар ва хизматларнинг давлат хариди (G).
Бу гуруҳ харажатларига маҳаллий ва марказий бошқарув ҳокимияти идоралари томонидан корхоналарнинг пировард маҳсулотлари ва ресурслари хариди (автомобиль йўллари ва почта муассасалари қурилиши, давлат корхоналарида тўланадиган иш ҳақи) харажатлари киритилади. Лекин шу ўринда таъкидлаш лозимки, бу харажатларга давлат трансферт тўловлари киритилмайди.
Соф экспорт (Хп): мамлакатнинг импорт ва экспорт операциялари бўйича харажатлар ўртасидаги фарқ.
ЯММни харажатлар орқали ҳисоблаш формуласини қуйидагича тасвирлаш мумкин:
ЯИМ = С + I + G + Хп

Ўзбекистон Республикасида яратилган ЯИМнинг фойдаланиш (харажатларга кўра) таркиби таҳлили (2-жадвал) шуни кўрсатадики уй хўжаликларининг истеъмол харажатлари ЯИМ таркибидаги энг салмоқли компонент экан. Бу кўрсаткичнинг ЯИМдаги улушига кўра Ўзбекистон Россия Федерацияси, Япония ва Франция давлатларига яқин туради. Ялпи жамғариш, ёки ялпи инвестициялар улуши катталиги бўйича иккинчи компонент бўлиб 2004 йилда ЯИМнинг 23,9 %ини (шу жумладан асосий капиталга киритилган инвестициялар 22,1 %ни, заҳираларнинг ўзгариши 1,8 %ни ташкил этган. Таққослов учун мақлумотлар келтирадиган бўлсак[2002 йил якунларига кўра ялпи инвестицияларнинг ЯИМдаги улуши Россия Федерациясида 21%ни, Японияда 17 фоизни,Францияда 24%ни, Хитой Халқ Республикасида эса 40 фоизни ташкил этган.
Товарлар ва хизматларнинг давлат хариди ЯИМдаги салмоғи жиҳатидан учинчи поғонада бўлиб, 2004 йилда ЯИМнинг 17,1 %ини ташкил этган.
Экспорт ҳажмининг кескин ўсиши ва 2004 йилда ташқи савдода 1,03 млрд. АҚШ долларига тенг ижобий қолдиққа эришилиши туфайли соф экспортнинг ЯИМдаги улуши кўтарилиб 7,3 фоизни ташкил этди.



Download 112.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling