Мактаб педагогика кенгаши қарори
Download 218.5 Kb.
|
3-пед. кенгаш баён (2) 93
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5 та муҳим ташаббуслар
Кўчирма Деҳқонобод туманидаги 93– умумий урта таълим мактаб педагогика кенгаши қарори 2022 йил 30-декабр №_3 Қарахавол қишлоғи Йиғилишга 21 нафар ўқитувчилар иштирок этди. Kун тартибидаги масалалар: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июль даги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада ткомиллаштиришга доир кушича чора-тадбирлар тугрисида”ги ПҚ-3160-сонли қарори доирасида амалга оширилаётган ишлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан илгари сурилган Ёшларни маънавий-ахлоқий ва баркамол этиб тарбиялаш юзасидан 5 та муҳим ташаббусларни амалиётга тадбиқ қилиш борасидаги ишлар таҳлили II-чорак якунлари буйича 2-3-синфларда она тили, математика, табиат, рус тили, инглиз тили , 8-9-10-синфларда Она тили, математика, инглиз тили, рус тили, физика, кимё, биология, тарих, давлат хукуук асослари география, информатика фанларидан укувчилар билимининг ДТС талабларига мослик даражаси мониторинги натижалари хисоботи Тугарак машгулотларининг ташкил этилиши холати, уларда укувчиларнинг камраб олиниш холати, 10-11-синф укувчилари билан блокли тестлр асосида ОУЮ ларга тайорлов жараёнинг ташкил этилиши холати. Олимпиада натижалари тахлили. Кун тартибидаги биринчи масала буйича мактаб директорининг манавий марифий ишлар буйича директор уринбосари Б.Избосаров сузга чикиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июль даги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада ткомиллаштиришга доир кушича чора-тадбирлар тугрисида”ги ПҚ-3160-сонли қарори доирасида амалга оширилаётган ишлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан илгари сурилган Ёшларни маънавий-ахлоқий ва баркамол этиб тарбиялаш юзасидан 5 та муҳим ташаббусларни амалиётга тадбиқ қилиш борасидаги ишларни айтиб утди. Хусусан, оила, маҳалла ва таълим муассасаларида ёшлар тарбияси, чекка ҳудудлар ва маҳаллаларда уюшмаган ёшлар билан мақсадли ғоявий-тарбиявий ишларнинг юзаки тарзда олиб борилаётгани, жиноятчилик, диний экстремизм ва террористик ҳаракатларга адашиб қўшилиб қолиш, миллий қадриятларга эътиборсизлик, эрта турмуш қуриш, оилавий ажралишлар каби салбий ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган тарғибот ишларининг аксарият ҳолларда кутилган натижани бермаётгани бу масалаларга жиддий эътиборни талаб этмоқда. Дунёда юз бераётган мураккаб геосиёсий ва ғоявий-мафкуравий жараёнларнинг мазмун-моҳиятини ҳар томонлама чуқур ёритиб бориш, терроризм, диний экстремизм, ақидапарастлик, сепаратизм, одам савдоси, “оммавий маданият”, наркобизнес ва бошқа таҳдидларга қарши самарали ғоявий кураш олиб бориш; жамиятимизнинг барқарор ривожланишига тўсқинлик қилаётган ички таҳдидлар – эл-юрт тақдирига лоқайдлик, маҳаллийчилик, уруғ-аймоқчилик, оилавий қадриятлар ва ёшлар тарбиясига эътиборсизлик каби ҳолатларга барҳам беришга қаратилган комплекс тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; миллий ғояни юртимизда яшаётган барча миллат ва элатлар, ижтимоий тоифа вакиллари ўртасида кенг тарғиб этиш, бунёдкорлик руҳини ялпи ижтимоий ҳаракатга айлантириш, эртанги кунга ишонч туйғуларини кучайтириш; халқимизнинг тарихий мероси, урф-одатлари ва миллий тарбия анъаналарини асраб-авайлаш, кенг аҳоли қатламлари, айниқса, ёшларимиз ўртасида динлараро бағрикенглик, миллатлараро тотувлик ва ўзаро меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва жорий этиш. Ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида 2022- йил 05 сентябрда 37 сонли буйруғи чиқарилган Ушбу буйруқнинг 1 – иловаси билан 9 нафардан иборат ишчи гурух 2 – иловаси билан мактаб чора тадбирлар режаси тасдиқланган. Тасдиқланган чора тадбирлар режаси юзасидан 2022– 2023 – ўқув йилида мактабда қуйидаги ишлар амалга оширилди. 2022-йил 6-сентябрь куни Деҳқонобод тумани 93-умумтаълим мактабида «Билимлар куни ва мустақиллигимизнинг 31- йиллиги» муносабати билан байрам тадбири ўтказилди. 11 синф ўқувчилари билан Ёшлар Келажагимиз жамғармаси Деҳқонобод туман филиали Бош мутахасислари М.Нормаҳматов иштирокида "Ёшларга оид Давлат сиёсати" нинг жойлардаги тарғиботи ва Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш тўғрисидаги мавзуларда давра сухбати ўтказилди 10 - 11 - синф қизлари билан "Диний экстремизм" ва "Одоб ахлоқ қоидалари" мавзуларида йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда Фахрий устоз Т.Дўлонова, ИИБ ходими капитан Л.Ҳамидов, мактаб психологи О.Избосаров, мактаб хотин қизлар қўмитаси раиси С.Тошева иштирок этишди, ўқувчиларни бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва улар ўртасида соғлом турмушни тарғиб қилиш мақсадида мактабнинг 7 – 11 – синфлари ўртасида спортнинг футбол тури бўйича мактаб биринчилиги мусобоқаси ташкил этилди, Мактабда хар жума куни барча синфларда тарбиявий соат дарслари кўтаринки ўтказилди. Дарсларда ота – оналар хам иштирок этмоқда, “Жахолатга қарши маърифат” мавзусида ижодий танловининг мактаб босқичи ўтказилди. Иншолар йўналиши бўйича 10 - синф ўқувчиси Отиқова Ниҳола 75 балл тўплаб мактаб босқичи ғолиби бўлди. Шеърлар йўналиши бўйича 11 – синф ўқувчиси Бозоров Зафар 80 балл билан мактаб босқичи ғолиби бўлди. Расмлар ўйналиши бўйича 7 – синф ўқувчиси Сафарова Чарос 75 балл билан мактаб босқичи ғолиблигини қўлга киритди. Ушбу ижодий тадбирларда ўқувчилар фаол иштирок этишди, Маданият МФЙ профилактика инспектори Л.Ҳамидов билан хамкорликда мактаб ички назоратига олинган ўқувчилар ва уларнинг ота – оналари билан жиноятчилик ва хуқуқбузарликни олдини олиш бўйича профилактик сухбат ўтказилди, Деҳқонобод туман адлия бўлимининг етакчи маслахатчиси Маҳмудназаров Б иштирокида 10-11-синф ўвувчилари билан Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили ҳақидаги Қонуни мавзусида учрашув бўлиб ўтди. мактабнинг 8-9-10-11-синф ўқувчи қизлари билан "Эрта турмуш қуришни олдини олиш", "Қариндош уруғчилик никохи оқибатлари", "Соғлом турмуш тарзини шакллантириш", "Репродуктив саломатликни ривожлантириш", "Қизлар тарбияси ва одоби" каби мавзуларда йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда Туман марказий шифохонаси генекологи Панжиев Т, "Мустақиллик" МФЙ хотин қизлар билан ишлаш бўйича маслахатчи Жумаева Ў, Мактаб хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.Дўлонова, мактаб психолог Норбўтаева О.Избосаров Мавжудалар иштирок этди. Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан мактаб директорининг укув ишлари буйича уринбосари С.Бекмуродов нутк сузлади. У уз сузида II-чорак якунлари буйича 2-3-синфларда она тили, математика, табиат, рус тили, инглиз тили , 8-9-10-синфларда Она тили, математика, инглиз тили, рус тили, физика, кимё, биология, тарих, давлат хукуук асослари география, информатика фанларидан укувчилар билимининг ДТС талабларига мослик даражаси мониторинги натижалари хисоботини айтиб утди. Жорий йилнинг II-чорак якунида декабр ойида 93-умумий урта таьлим мактабининг Download 218.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling