Мактабга тайёрлов
Download 1.42 Mb.
|
Matematika
Тарбиячи: Болажонлар, 1 дан 12 гача бўлган сонларни ёзувда фарқлашни, тўғри ва тескари санашни ўрганиб олгансиз. 1 дан 12 гача бўлган ёнма-ён турган сонларнинг орасидаги муносабатлар ҳақида ҳам биласизларми?
Ҳозир сизлар билан «Қўшниларини айт» ўйинини ўйнаймиз. Ўйиннинг мақсади: «Қўшниларини айт» ўйини кетма-кет турган сонлар орасидаги миқдорий муносабатларни, ҳисоблашга оид машқлар ҳақидаги тасаввурларни мустаҳкамлашга қаратилган. Ўйин қоидаси: тарбиячи болаларга битта сон айтади. Болалар айтилган соннинг «қўшни»ларини-олдинги ва кейингиларини топишлари ва бу сонлар нима учун берилган соннинг «қўшнилари» эканлигини тушунтириб беришлари керак. (Чунки биттаси айтилган сондан олдин, иккинчиси-айтилган сондан кейин турибди, айтилган сондан олдингиси кичик, айтилган сондан кейингиси катта). Ўйин бир неча марта такрорланади. Болаларнинг ўзлаштириш даражасига қараб ўйинни ўтказиш темпи (тезлиги) оширилиши мумкин. Болалар учун амалий иш. Ҳар бир болага кичик ўйинчоқлар берилади. Болалардан бири бирорта сонни айтади, масалан: 6 сонини. Болалар дарҳол шу сондан олдинги ва кейинги сонларни айтадилар: 5 ва 5, 6, 7 сонларига тенг ўйинчоқларни стол устига 3 қатор қилиб териб чиқадилар. Кейин бошқа бола бирорта сонни айтади. Амалий иш шу тариқа давом этади. Тетиклаштирувчи ўйин: “Атомлар” Болаларга ўйиндан олдин атомлар ҳақида қисқача маълумот берилади: “Болажонлар, сизлар атомлар ҳақида эшитганмисиз? Ҳар бир нарса молекулалардан ташкил топган. Молекулалар атомлардан ташкил топади. Атомлар тинимсиз ҳаракат қилиб туради, яъни бирлашиб, ажралиб яна бирлашиб. Биз ҳозир сизлар билан мана шу атомларнинг ҳаракат жараёнини ўйнаб кўрамиз”. Болалар хона бўйлаб юрадилар. Бошловчи: “Атомлар бир қаторга терилинглар”, деса болалар бир қаторга териладилар. Бошловчи: “Атомлар 5 тадан бирлашинг” деса, болалар 5 тадан бирлаш^дилар. Бошловчи “Атомлар ҳаракатда” деса болалар ажралиб хоҳлаган ҳаракатини қиладилар. Бошловчи “Атомлар 6 тадан бирлашинг” деса болалар 6 тадан бирлашадилар. Бошлов ш “Атомлар ҳаракатда” деса болалар ажралиб 15 хоҳлаган ҳаракатини қиладилар. “Атомлар 7 тадан бирлашинг” деса, болалар 7 тадан бирлашадилар. “Атомлар 4 тадан бирлашинг” деса, болалар 4 тадан бирлашадилар. “Атомлар тадан бирлашинг” деса, болалар 3 тадан бирлашадилар. “Атомлар 2 тадан бирлашинг” деса 2 тадан бирлашадилар. Ўйин шу тариқа давом этади. Энди болалар, «Хато қилма» ўйинини ўйнаймиз. Ўйиннинг мақсади: болалар да сонлар орасидаги миқдорий муносабатлар ҳақидаги тасаввурларни мустаҳкамлаш, айтилган сонлардан олдинги ва кейинги сонларни топиш машқларига, кўриш ва эшитиш анализаторлари ёрдамида санаш машқларига, тегишли рақам билан турли миқдорларни ифодалашни билишга йўналтирилган. Ўйинда овоз чиқарадиган предметлар, санаш материаллари, рақамлар, санаш карточкаларидан фойдаланилади. Ўйин бошланишидан олдин ўйинни олиб борувчи болаларга топшириқ беради: Сиз кўзингизни беркитасиз, мен болғача билан ураман. Диққат билан эшитинг, сўнг урилган зарба нечта бўлса, санаб шу рақамни кўрсатасиз. Болалар урилган зарбаларни санаб, рақамни кўрсатадилар ва нима учун айнан шу рақамни кўрсатганликларини тушунтириб берадилар. Масалан, «Мен 4 та урилган зарбани эшитганим учун 4 рақамини кўрсатдим». Болаларнинг билим ва малакаларига қараб, тарбиячи ўйиннниг турли вариантларини қўллаши мумкин: урилган зарбаларни очиқ ёки ёпиқ кўз билан санаш, урилган зарбадан битта кам ёки кўп рақамни кўрсатиш. Болалар билимини текшириш ва мустаҳкамлаш учун топшириқлар: 5 сонидан олдинги ва кейинги сонларни айтинг. 3 сонидан олдинги ва кейинги сонларни айтинг. 7 дан битта кичик ва катта сонларни айтинг. 9 сонидан олдинги ва кейинги сонни айтинг. 12 сонидан олдинги сонни айтинг. 8 ва 9 сони ўртасида қандай сон бор? Машғулот якунида болаларни рағбатлантириш. Октябрь ой мавзуси: Ранг баранг куз. Хафта мавзуси: Серхосил куз Октябрнинг 2 – хафтаси Download 1.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling