Мактабга тайёрлов
Фаолият тури: Элементар математик 12
Download 1.42 Mb.
|
Matematika
Фаолият тури: Элементар математик 12
Мавзу: Кун ва туннинг кетма-кетлиги, кундалик фаолиятларнинг тақсимланиши ҳақидаги тасаввурларни кенгайтириш Мақсад: Болаларнинг кун ва тун кетма-кетлиги, кундалик фаолиятларнинг тақсимланиши ҳақидаги тасаввурларини кенгайтириш. Кутилаётган натижа: Болаларнинг кун ва тун кетма-кетлиги, кундалик фаолиятларнинг тақсимланиши ҳақидаги тасаввурлари мустаҳкамланади. Керакли жиҳозлар: Қуёш, ой, юлдузлар тасвири Фаолиятнинг бориши: Тарбиячи: Азиз болажонлар, мен сизларга кеча «Кенжа ботир» узбек халқ эртагини айтиб берган эдим. Келинглар, болалар, эртакни яна бир бор эслайлик. Қадим замонда учта ака-укалар бор экан, тўнгич ва ўртанча акалари мақтанчоқ, одобсиз эканлар. Кенжа ботир бўлса ақлли ва одобли экан. Бир куни улар яшайдиган юртда тун бўлибди ва одамлар ухлаш учун ётибдилар. Одамлар роса уйқуга тўйиб уйгонишса ҳам тонг отмабди. Одамлар ухлайвериб зерикиб, қоринлари очқаб кетибди. Охири ташқарига чиқиб, осмонга қарашса, осмонда ой ҳам, юлдузлар ҳам йўқ эмиш. Одамлар ёнма-ён турса ҳам бир-бирини кўра олмас эмиш. Шунда кексалар, «Ҳа, бундан 120 йил олдин ҳам худди шундай бўлган эди, қуёш, ой ва юлдузларни яна девлар ўгирлаб кетибди. Ким уларни девлардан қайтариб олиб келади?», дейишибди. Уч ака-ука йўлга тушибдилар, кўп саргузаштларни бошидан ўтказибдилар. Ниҳоят Кенжа ботир ўзининг ақли ва донолиги билан қуёш, ой ва юлдузларни қайтариб олиб келибди ва бу юртда вақт ўз изига тушибди. Болалар агар қуёш, ой, юлдузлар бўлмаса биз вақтни билишга қийналар эканмиз-а? Болалар келинглар «Топган-топалоқ» ўйинини ўйнаймиз. Мен сизларга бирор бир вақтни таърифлаб бераман, таъриф бўйича сизлар бу қайси вақт эканлигини топасизлар. -У вақтда инсонлардан олдин қушлар уйгонади ва бир-бири билан суҳбатлашиб сайрайди. Бу қайси вақт? (Тонг, саҳар). У вақтда оналаримиз бизга нонушта тайёрлайдилар ва биз нонушта қилиб бўлиб богчага келамиз. (Эрталаб). -Машғулотларни ўтиб бўлиб сайрга чиқамиз ва ўйнаймиз. (Кундузи). -У вақтда сайрдан келиб, юз-қўлларимизни ювиб, овқатланамиз, сўнг бироз дам олиш учун ухлашга ётамиз. (Тушлик). Биз богчада ухлаб турамиз ва овқатланамиз, бу қайси вақт? (Пешин). -У вақтда биз богчадан уйга кетамиз. (Кечқурун). -У вақтда барча ухлайди, шунда итлар қаровуллик қилади. (Тун). Тарбиячи ўйин давомида болаларга яна тушунча бериб боради. Download 1.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling