Мактабга тайёрлов


Download 1.42 Mb.
bet9/89
Sana29.04.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1401216
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   89
Bog'liq
Matematika

Тарбиячи: Болажонлар, бугун сизларга бир эртак айтиб бераман. Қадим замонда бир мушуквой яшаган экан. Мушуквой жўжаларни ейишни яхши кўрар экан. Мушуквой яшайдиган уйда Акмал исмли бола жўжа очириш учун 12 та тухумни товуғига бостириб қўйибди. Товуқ тухумларни меҳр билан асрабди.. Мушуквой, жўжалар қачон тухумдан чиқар экан, деб ҳар куни пойлар экан. Ниҳоят жўжалар бирин-кетин тухумларни очиб чика бошлабди. 12 кун давомида ҳар кун биттадан жўжа тухумни очиб чиқибди. Акмалжон 1-куни тухумдан чиққан жўжага 1 рақамини, 2-куни чиққан жўжага 2 рақамини, 3-куни чиққан жўжага 3 рақамини ва ниҳоят 12- куни чиққан жўжага 12- рақамини ёзиб қўйибди. Қани болажонлар, ўйлаб кўрингларчи, нега Акмалжон жўжаларга рақам ёзиб қўйди экан? Чунки Акмалжон, олдин қайси жўжа, кейин қайси жўжа тухумни очиб чиққани, яъни жўжаларнинг қайси бири акаси ёки укаси эканлигини белгилаб қўймоқчи бўлибди. Акмалжоннинг бу. ишини Мушуквой ҳар куни кузатиб борибди ва у ҳам жўжаларнинг қайси бири олдин, қайси кейин тухумдан чиққанлигини рақамлари орқали билиб олибди. Товуқ ҳар куни жўжаларини ҳовлида айлантириб юрар экан. Мушук эса пан ада уларни пойлаб ётар экан, ҳар куни жўжаларни санар экан: олдин қайси тухумдан чиққан эди? Ҳа ана 1-рақамлиги, кейин 2-рақамлиги. 4- рақамликдан олдин қайси рақамлиги тухумдан чиққан эди? Ана топдим, у жўжа 3-рақамли эди. Шундай қилиб Мушуквой ҳар куни жўжаларни қайси бири олдин, қайси бири кейин тугилганини рақамлари орқали билиб олар экан. Мушуквой жўжаларни олдин ва кейин дунёга келганини аниқлаш билан овора бўлиб уларга меҳри тушиб қолибди. Натижада уларни ейишни хаёлига ҳам келтирмай қўйибди. Ҳовлида Акмалжон, Мушуквой, товуқ ва жўжалар бир-бирлари билан аҳил бўлиб ўйнашар, баъзида Акмалжон билан Мушуквой жўжаларнинг қайси бири акаси ёки укаси эканлиги ҳақида баҳслашар экан.
Келинглар болажонлар, биз ҳам уларнинг баҳсларига қўшиламиз.
Болалар учун амалий иш.
Болалар олдиларига қўйилган қутичадан 1 дан 12 гача рақам ёзилган 12 та тухум шакли (овал)ни олиб тартиб билан терадилар. Олдин қайси рақамли жўжа кейин қайси рақамли жўжа тухумдан чиқишини айтиб берадилар. Кейин 1 дан 12 гача рақам ёзилган жўжаларни тухумларнинг устига қўйиб чиқадилар.
Билимларнн мустаҳкамлаш учун ўйнн: Қўшни сонларни кўрсат ва айт.
Тарбиячи 1 дан 12 гача бўлган сонлардан биттасини кўрсатади. Болалар кўрсатилган соннинг қўшниларини кўрсатишлари керак. Масалан: тарбиячи 5 сонини кўрсатса, болалар 4 ва 6 сонини кўрсатишлари керак. Тарбиячи қайси боладан сўраса ўша бола 5 дан олдин ва кейин қайси сонлар келишини айтади.
Болалар билимини текшириш ва мустаҳкамлаш учун саволлар:

  1. Акмалжоннинг нечта жўжаси бор экан?

  2. Дастлаб тухумдан чиққан жўжанинг рақами неча эди?

  3. Энг охирида тухумдан чиққан жўжанинг рақами неча эди?

  4. 3 сонидан олдинги ва кейинги сонларни айтинг.

  5. 5 сонидан олдинги ва кейинги сонларни айтинг.

  6. 8 сонидан олдинги ва кейинги сонларни айтинг.

Машғулот якунида болалар рағбатлантирилади.
Сентябрь ой мавзуси: Она юртим – Ўзбекистон.
Хафта мавзуси: Мен ва менинг дўстларим
Сентябрнинг 4 – хафтаси

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling