Мактабга тайёрлов
Download 1.42 Mb.
|
Matematika
Тарбиячи: Тўғри, болалар шаклларнинг томонларини таққослаб кўриш учун уларни устма- уст қўйиб кўрамиз. Шунингдек кўз билан чамалаб ҳам айта оламиз.
Болалар учун амалий иш. Болалар столига оқ қоғоз, рангли қаламлар, квадрат ва тўғри тўртбурчак шакллари ва учбурчак, дойра, овалнинг майдароқ шакллари ҳам қўйилади. Тарбиячи: Болалар сизлар келгусида чиройли бинолар қурувчи меъморлар, турли машиналар ёки буюмлар ихтиро килувчи олимлар бўлиб етишишингиз мумкин. Бунинг учун ҳозирдан тайёрланиб боришингиз керак бўлади. Олдингизга қўйилган квадрат ва тўғри тўртбурчак шаклини оқ қоғозға тушуришинғиз мумкин. Шундай усулдан фойдаланиб ўз қоғозинғизга турли ихтиролар: ажойиб уйлар, машиналар, кўприклар ва бошқа нарсаларни тасвирлашинғиз мумкин. Кейин уларни майда геометрик шакллар билан безатинг. Тарбиячи намуна сифатида ўзи чизган расмлардан ёки аппликация ишларидан доскага қўйиб қўяди. Болалар мустақил тарзда ижод қиладилар. (Мусиқа садолари янграб туради). Ишларини тугатган болалар ижодий ишларини таърифлаб берадилар. Бнлимларни мустаҳкамлаш учун ўйин: «Сезгир бармоқлар» «Сеҳрли халтача» га турли шакллар: турли геометрик шакллар, турли предметларнинг картондан қирқилган шаклларини солиб стол устига қўйилади. Ўйин қоидаси: Болалар навбат билан келиб халтача ичига қўлларини солиб ундаги шаклларни пайпаслаб ушлаб квадрат ва тўғри тўртбурчакни топиб беради. Айтилган шаклни топишда фақат қўл сезғисидан фойдаланилади, халтача ичига қаралмайди. Болалар бнлимини текшнриш ва мустаҳкамлаш учун саволлар: Сиз қайси шакллардан фойдаланиб раем чиздингиз? Квадрат ва тўғри тўртбурчак шаклларининг фарқини айтиб беринг. Шаклларнинг фарқини бармоқларингиз билан қандай билдингиз? Тарбиячи машғулот давомида ва якунида болаларни ширин сўзлар билан рағбатлантиради. Октябрь ой мавзуси: Ранг баранг куз. Хафта мавзуси: Нон энг азиз неъмат. Октябрнинг 3 – хафтаси Download 1.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling