Мактабга тайёрлов


Фаолият тури: Элементар математик 12


Download 1.42 Mb.
bet16/89
Sana29.04.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1401216
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   89
Bog'liq
Matematika

Фаолият тури: Элементар математик 12
Мавзу: Квадрат ва тўғри тўртбурчак, тўртбурчакларнинг турли кўринишлари бор экаилиги ҳақида тасаввурларни шакллантириш
Мақсад:

  • Болаларда тўртбурчакларнинг турли кўринишлари бор эканлиги ҳақида тасаввурларни шакллантириш.

Кутилаётган натижа:

  • Болалар тўртбурчакларнинг турли кўринишлари ҳақида тушунчага эга бўладилар. Керакли жиҳозлар:

  • Кўргазма учун квадрат ва тўғри тўртбурчак шакллари

  • Ҳар бир бола учун 1 тадан квадрат ва тўғри тўртбурчакнинг картондан қирқилган шакли, оқ қоғоз, рангли қаламлар

  • Турли шакллар солинган, матодан тикилган ва чиройли безатилган халтача

Фаолиятнинг бориши:
Тарбиячи: Болажонлар, мен ҳозир сизларга 2 та шаклни таърифлаб бераман. Мен таърифлаган белгиларга қараб уларнинг номини айтасизлар.
Таъриф: Бу икки шакл бир-бирига жуда ўхшаш, 4 та учи ва 4 та томони бор, улардан бирининг бўйи ёки эни иккинчисига нисбатан узунроқ. Бу икки шаклнинг номини айтинг. Болалар тарбиячи айтган белгиларга қараб квадрат ва тўғри тўртбурчакни топадилар. Тарбиячи: Тўғри, болажонлар, бу шакллар -квадрат ва тўғри тўртбурчак. Болажонлар, столларга ҳар бирингиз учун конвертлар қўйилган, очиб кўрингларчи ичида нима бор экан? Болаларнинг жавоби.
Тарбиячи: Тўғри, конвертда квадрат ва тўғри тўртбурчак шакллари бор. Олдин квадратни олинг ва унинг четларидан бармоғингизни юритиб чиқинг. Квадратнинг нималари бор?

16



(Болалар квадратнинг томонлари ва бурчакларини топиб кўрсатадилар). Болалар, квадратнинг 4 та томонининг узунлиги бир хил бўлади.
Тарбиячи: Энди, тўғри тўртбурчакни қўлингизга олиб, уни ҳам белгиларини кўрсатиб таърифлаб беринглар. (Болалар тўғри тўртбурчакнинг ҳам томонлари ва бурчакларини топиб кўрсатадилар). Тўғри тўртбурчакнинг қарама-қарши томонларининг узунлиги бир хил бўлади.
Квадрат билан тўғри тўртбурчакнинг томонларининг катталигини қандай ўлчаб кўриш мумкин?
Болаларнинг жавоби.

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling