Мактабга тайёрлов


Фаолият тури: Элементар математик 48


Download 1.42 Mb.
bet63/89
Sana29.04.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1401216
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   89
Bog'liq
Matematika

Фаолият тури: Элементар математик 48
Мавзу: Турли хил ўлчамдаги нарсалар орасидан бир хил ўлчамдаги нарсаларни
ажратиш ва фарқлаш
Мақсад:
Болаларни ўзига таниш бўлган ўлчамдаги нарсаларни ажратиб фарқлай олишга ўргатиш.
Нарсаларни бир-бирига нисбатан тартиблаштириш кўникмасини мустаҳкамлаш. Кутилаётган натижалар:
Болалар ўзига таниш бўлган ўлчамдаги нарсаларни ажратиб фарқлашни ўрганадилар. Болалар ҳар бир нарсага зийраклик билан муносабатда бўлишга ўрганадилар. Керакли жиҳозлар:
Турли хил ўлчамдаги леголар
Фаолиятнинг бориши:
Тарбиячи: Болажонлар, келинглар биргаликда шаҳар қурамиз. Шаҳарни леголардан қурамиз. Мана бу жойда турли ўлчамдаги леголар турибди, уларнинг ичидан биз бир хил ўлчамдаги леголарни ажратиб олишимиз керак. Масалан: мана бу катталикдаги леголарни топиб бир жойга тартиб билан қўйишимиз керак. Бунинг учун аввало кўз билан чамалаб кўрамиз, кейин қўлимиздаги легони чамалаган легомиз устига қўйиб кўрамиз. Улар тенг экан. Шундай қилиб бир хил ўлчамдаги леголарни бир жойга тартиб билан қўямиз.
Леголарни гуруҳларга ажратганларидан кейин, тарбиячи улардан леголарнинг катта- кичиклигини, сони нечталигини сўрайди.
Тарбиячи: Бу леголардан шаҳар қурамиз. Шаҳар қуриш учун мен тахминий ҳарита тайёрлаб келдим ҳозир сизлар билан бу харитани кўриб чиқамиз.
1 сони билан белгиланган бинолар бизнинг богчамиз, 2 сони билан белгиланган бинолар кўп қаватли уйлар, 3 сони билан белгиланган бинб ҳам кўп қаватли уй, 4 сони билан белгиланган бино дўкон, 5 сони билан белгиланган бино поликлиника, 6 сони билан белгиланган бинолар мактаб.
Сизларга шаҳаримиздаги биноларнинг жойлашиши маъқулми, унда ҳар бир иншоотни қуриш учун маълум гуруҳларга бўлинамиз богчани 4 та бола қуради, 2 қаватли уйни 4 та бола қуради, 1 қаватли уйни 2 та бола қуради, дўконни қуришга 2 та бола, поликлиникани 4 та бола қуради, мактабни 5 та бола қуради. Мен сизларга леголарни бўлиб бериб тураман қандай катталикдаги леголардан қанча керак бўлса сонини айтасиз ва шунча олиб ишлатасиз агар яна керак бўлса яна келасиз. Сизда лего қолиб кетса қайтариб олиб келасиз. Ҳар бир бинога қайси легодан қанча кетганлигини санаб айтиб берасиз.

I

62




Биноларни қуриш учун жой белгиланади ва болалар куришни бошлайдилар. Тарбиячи болалар ишини кузатади, маслаҳатлар бериб уларга ёрдам бериб туради.
Болалар биноларни қуриб бўлганларидан кейин бажарган ишларини изоҳлаб берадилар. Билимларни мустаҳкамлаш учун ўйин: “Ўхшашини топ”.
Болалар 2 гуруҳга бўлинадилар. Биринчи гуруҳ болаларининг қўлига ҳар хил шакл берилади, худди шундай шакллар иккинчи гуруҳ болаларига ҳам берилади. Тарбиячи болаларга қўлидаги нарсанинг тузилишига эътибор беришларини айтади, кейин ўртоқларининг қўлига эътибор беришларини айтади. Энг кичик шакл кимларнинг қўлида бўлса баланд кўтаришини, сўнг энг катта шакл кимларнинг қўлида бўлса баланд кўтаришини айтади.
Тарбиячи 1 дан 15 гача санашини ва “15” деган вақтда болалар қўлидаги нарса қайси боланинг қўлидаги нарсага мос тушишининг аниқлаб шу боланинг ёнига бориб нарсаларни устма-уст қўйиб, ушлаб туришларини айтади. Болалар бемалол бир-бирларининг олдига бориб шаклларни кўриб чиқишлари мумкин. Кейин шакллар алмаштирилади ва яна ўйин давом эттирилади.
Болалар билимини текшириш ва мустаҳкамлаш учун саволлар:
Леголарни катта-кичикка ажратаётганда қийналдингизми?
Нима учун?
Нарсаларнинг шакли уларнинг катта-кичиклигига боғлиқми?
Бир хил катталикдаги нарсаларни ажратиш учун қандай усулдан фойдаланиш мумкин?
Биз курган шаҳардаги энг баланд биноларни кўрсатинг.
Биз қурган шаҳардаги энг кўп биноларни кўрсатинг.
Тарбиячи машғулот давомида ва якунида болаларни ширин сўзлар билан рагбатлантиради.

ТАСВИРЛАШ
Мақсад:
Болаларда катак дафтар варагига турли шаклларни штрихлар (узуқ-узуқ чизиқлар) билан белгилаш кўникмасини ҳосил қилиш.
Болаларнинг майда қўл маторикаси ривожлантириш.

63


Март ой мавзуси: Бахор чиройи


Хафта мавзуси: Мехрибонлар куни.
Мартнинг 1- хафтаси

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling