Мактабгача ёш даврида психик тараққиёт
Download 413.58 Kb.
|
Ingliz tili 3 slayd
Янги тугилган бола анатомик-физиологик томондан хали етилмаган бўлиб, катта киши организмидан ўзига хос томонлари билан фарк килади. Янги туғилган бола суяк-мускул тизимининг тез ўсиши билан катталардан кескин фарк килади. Уларнинг мускул ва мускул тўкималари жуда бўш бўлади. Мускуллар аста-секин қота бошлайди. Олдин бўйин мускуллари (бола бошини тута бошлайди), кейин тана мускуллари (бола ўтира олади), ундан кейин эса оёк ва қўл мускуллари етилади, предметлар билан харакат килиш имконияти пайдо бўлади, бола юра бошлайди. Бош суяклар бола 2-3 ойлик бўлгандагина бир-бири билан туташиб кетади. Бош суягининг пешона ва тепа кисмлари тепасида катта ликилдок деб аталадиган оралиқ бўлиб, у қалин парда ва тери билан қопланган бўлади. Бу оралиқ бир-бир ярим йилдан кейингина суяк билан копланиб кетади. Янги тугилган бола нерв тизимининг юксак кисми — бош мия ярим шарлари ташки кўринишдангина катталар миясига ўхшайди. Аслида чақалоқнинг боши катта кўринса-да (мия оғирлиги бутун тананинг саккиздан бирини, катталарда эса киркдан бирини ташкил этади), хали тараккий этмаган бўлади. Танасининг умумий огирлиги 3-4 килограмм бўлгани холда, миянинг огирлиги 300 граммдан ошади.Чакалок бола бизга энг ожиз зотдек туюлади. Шунга карамай, худди шу ёшнинг хам кучли томони бўлиб, бу жихати билан гўдаклар катталардан устун туради,—деб таъкидлайди профессор Е. А. Аркин. Унинг фикрича, боланинг кучи унинг ўсиш энергиясида намоён бўлади. Бола танасининг огирлиги хаётининг биринчи йилида уч баробар кўпаяди, етти ойлик бола жуда тез ўсади ва саккиз ойлик бўлганда, бўйи икки баробар ортади, ўттиз ойга етганда тўрт марта ортади. Болалар хар ойда 2 сантиметр ўсади. Унинг мия оғирлиги хар куни 1,5 граммдан кўпаяди. Миянинг ривожланиши суръати хакида гапирганда шуни эътиборга олиш керакки, етги ойлик боланинг мияси 2 марта кўпайса, 2-3 ёшга келиб, унинг огирлиги уч марта ортади. Миянинг катгалиги деярли 20 йил мобайнида ортиб боради.Чакалок бола бизга энг ожиз зотдек туюлади. Шунга карамай, худди шу ёшнинг хам кучли томони бўлиб, бу жихати билан гўдаклар катталардан устун туради,—деб таъкидлайди профессор Е. А. Аркин. Унинг фикрича, боланинг кучи унинг ўсиш энергиясида намоён бўлади. Бола танасининг огирлиги хаётининг биринчи йилида уч баробар кўпаяди, етти ойлик бола жуда тез ўсади ва саккиз ойлик бўлганда, бўйи икки баробар ортади, ўттиз ойга етганда тўрт марта ортади. Болалар хар ойда 2 сантиметр ўсади. Унинг мия оғирлиги хар куни 1,5 граммдан кўпаяди. Миянинг ривожланиши суръати хакида гапирганда шуни эътиборга олиш керакки, етги ойлик боланинг мияси 2 марта кўпайса, 2-3 ёшга келиб, унинг огирлиги уч марта ортади. Миянинг катгалиги деярли 20 йил мобайнида ортиб боради.Download 413.58 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling