Мактабгача ёш даврида психик тараққиёт


Download 413.58 Kb.
bet3/8
Sana01.03.2023
Hajmi413.58 Kb.
#1241360
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Ingliz tili 3 slayd

Бола туғилди. Она организми билан анатомик боғланиш узилган бўлса-да, бола мустақил хаёт кечира олмайди, чунки бола она билан физиологик жихатдан боғлангандир, она уни ўз сути билан боқади. У янги, ўзгача муҳитда яшай бошлайди. Бола хаётининг биринчи кунлари туғилганидаги оғирлигини йуқота бошлайди. Бунга ташқи дунё шароитига мослашиш даврида энергиянинг кўплаб сарфланиши сабабдир. Бола организмининг, маълум вақт ўтиб, туғилган давридаги оғирлигига тенг келиши унинг ташқи мухитга, янги шароитга мослашганлигидан дарак беради. Одатда чақалоқнинг оғирлиги 10-12 кун ўтгач, асли холига келади.

CHAQALOQLIK

  • (туғилганидан бошлаб бир-икки ойликкача). Бола кўпчилик жониворларнинг боласига қараганда анча ожиз туғилади. У нисбатан чекланган хулқ-атвор, ташқи оламга мослашишнинг муқаррар-рефлектор шакллари жамғармасига эга бўлади.

Янги тугилган бола анатомик-физиологик томондан хали етилмаган бўлиб, катта киши организмидан ўзига хос томонлари билан фарк килади. Янги туғилган бола суяк-мускул тизимининг тез ўсиши билан катталардан кескин фарк килади. Уларнинг мускул ва мускул тўкималари жуда бўш бўлади. Мускуллар аста-секин қота бошлайди. Олдин бўйин мускуллари (бола бошини тута бошлайди), кейин тана мускуллари (бола ўтира олади), ундан кейин эса оёк ва қўл мускуллари етилади, предметлар билан харакат килиш имконияти пайдо бўлади, бола юра бошлайди. Бош суяклар бола 2-3 ойлик бўлгандагина бир-бири билан туташиб кетади. Бош суягининг пешона ва тепа кисмлари тепасида катта ликилдок деб аталадиган оралиқ бўлиб, у қалин парда ва тери билан қопланган бўлади. Бу оралиқ бир-бир ярим йилдан кейингина суяк билан копланиб кетади. Янги тугилган бола нерв тизимининг юксак кисми — бош мия ярим шарлари ташки кўринишдангина катталар миясига ўхшайди. Аслида чақалоқнинг боши катта кўринса-да (мия оғирлиги бутун тананинг саккиздан бирини, катталарда эса киркдан бирини ташкил этади), хали тараккий этмаган бўлади. Танасининг умумий огирлиги 3-4 килограмм бўлгани холда, миянинг огирлиги 300 граммдан ошади.


Download 413.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling