Мактабгача ёш даврида психик тараққиёт
Download 413.58 Kb.
|
Ingliz tili 3 slayd
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳаётининг биринчи ойларида, бола безовталанган пайтларда, қўл ва
6-8 ойликда тиш чиқа бошлайди, дастлаб, пастки марказий курак тишлар, кейин юқорига марказий, сўнг ён томондаги, йил охирига бориб, пастки ён томондаги курак тишлар ҳам чиқади. Бола бир яшарлигида 8 та тиш бўлиши керак. Тиш чиқиши нормал, ҳеч қандай касаллик аломатларисиз кечади, баъзан, тиши чиқаётган бола инжиқ бўлиб қолади; дармонсизланиш, уйқусизлик, ҳарорат кўтарилиши, ич кетиши ва бошқалар кузатилиши мумкин.
Мускул системаси ҳали этарли ривожланмаган бўлади, лекин гўдак ўса боргани сари у тобора такомиллашиб, бирмунча кучли, чидамли бўлиб қолади. 3-4 ойга бориб, мускуллар камроқ букилади, шу боисдан гўдакнинг букилган қўл ва оёқлари ёзила бориб, қад-қомати секин-аста ўзгаради. Болани мунтазам бадантарбия қилдирилганда мускуллари жуда тўғри ва бекаму кўст ривожланади.
Ҳаётининг биринчи ойларида, бола безовталанган пайтларда, қўл ваҲаётининг биринчи ойларида, бола безовталанган пайтларда, қўл ваоёкларнинг харакати жуда бетартиб, бир-бирига мослашмаган, беихтиёр ҳолда бўлади. Кейин харакатлар аста-секин «онгли»лашиб боради ва бу харакатлар янги сезгиларнинг манбаи бўлиб хизмат килади, бу мураккаброк ҳаракатларга ўтишни тайёрлайди. 3-3,5 ойлик бола, унда хали аник координациялашган харакат бўлмаса ҳам, қўлларини ўйинчоқларга узатади. Аниқ координациялашган харакат 4 ойли болада яхши кўринади. Бола ўйинчокни бемалол қўлига ололади. Уни тутиб олиб, у-бу ёғига қарайди, оғзига тегизиб кўради ва шу йўл билан кўплаб ҳар хил таассуротлар олади. Икки ойлик бола, қорни билан ётқизиб кўйилса, бошини кўтара бошлайди. Уч ойликда эса ётган ҳолда тирсагига тираниб туради ва бемалол у ёк-бу ёққа қарай олади. Шу билан бирга, кўлтиғидан тутиб турилса, оёгида туради. 8-8,5 ойлигида бошқаларнинг ёрдамисиз ўтира олади, эмаклайди ва бирор нарсага суяниб оёғида тура олади. 12-13 ойлигида ўтириб, тура олади, бировнинг ёрдамисиз кадам кўя олади, демак, бола юра бошлайди. Боланинг вақтида юриб кетмаслигига саломатлигииинг ночорлиги, чақалоқлигида кўп касал бўлганлиги ва умумий харакат хамда сезги органларининг кеч ривожланиши сабаб бўлади.Go`daklik davrini o`rgangan olimlar ELKONIN FIGURIN VALLON BYULER ARKIN DENISOVA FRADKINA Download 413.58 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling