Мактабгача ёшдаги болаларнинг асосий ҳаракат турлари


Ҳаракатли ўйинларни турлари


Download 277.14 Kb.
bet4/6
Sana21.04.2023
Hajmi277.14 Kb.
#1372162
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Мусиқий-ритмик харакатларни методикаси

Ҳаракатли ўйинларни турлари


Болаларнинг ҳар томонлама ривожланишида ўйин асосий фаолият тури бўлиб ҳисобланади. Бола ёшлигида қанчалик кўп ўйнаса, бу унинг мактабда яхши ўқишига ва кейинчалик меҳнат фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Ўйин бу бола фаолиятининг ёрқин тури, ўйин жараёнида унинг иродаси, ҳиссиёти, эҳтиёжи, қизиқишлари, таъсирчанлиги, яъни бутун шахсияти шаклланади.
Ўйин – буюмли буюмли ва ижтимоий воқеликдаги ҳаракат қилиш ва уни англашга қаратилган жараёндир. Кичик ёшдаги болаларга асосий буюмлар билан бажариладиган қизиқарли ҳаракатлар бўлса, бола катта бўлган сари ўйиндаги катталар ҳаракатларини ва муносабатларини қайта акс эттиришига хизмат қилади. Қадимдан ўзбек ҳалқи болаларига турли ҳалқ ўйинларни ўйнатиб ўргатиб келганлар ва ўйинлар орқали уддабуронлик, чаққонлик, топқирлик, меҳршафқатлилик каби фазилатларни таркиб топтириб, меҳнатга ўргатиб борилади.

Ҳаракатли ва кам ҳаракатли ўйинларни танлаш ва режалаштириш дастурга мувофиқ амалга оширилади. Бунда ҳар бир ёш гуруҳининг шароити ҳисобга олинади, чунончи, болаларнинг жисмоний ва ақлий ривожланишининг умумий даражаси, ҳаракат кўникмаларининг ривожланиши, ҳар бир бола соғлиғининг аҳволи, индивидуал типологик хусусиятлари, йил фасли, кун тартиби, ўйинни ўтказиш ўрни, шунингдек болалар қизиқишларининг ўзига хос хусусиятлари.
Ҳаракатли ўйинлар ичида гуруҳнинг барча болалари бир вақтда актив иштирок этадиган ўйинлар («Чумчуқлар ва автомобиль», «Қимнинг звеноси тезроқ сафланади», «Айёр тулки» ва бошқалар) ҳам бор. Шу билан бирга ҳаракатларнинг навбатлилиги асосига қурилган («Қувлашмачоқлар», «Ким лентани тезроқ тортади», «Халтачаларни алмаштириш» ва ҳаказо) фойдали ва қизиқарли ўйинлар мавжуд. Бу ўйинлар иродани тарбиялашга ёрдам беради, ўзини тута билишга ўргатади. Бироқ бундай ўйинларни нотўғри ташкил этилганда болалар ўйин топшириқларини бажариш учун узоқ вақт навбат кутиб қолади. Кутиб қолиш, статик ҳолатларнинг бир хиллиги, айниқса, кичик ёшдаги болаларда қизиқишнинг, ҳаракат реакцияси тезлигининг сусайишига олиб келади; катта ёшдаги болалар арзимаган баҳона билан ўйиндан чалғийдилар, бу эса мазкур ҳолнинг сабабларини ҳисобга олмаган тарбиячида норозилик уйғотади. Бундай пайтда ўйинда кичик гуруҳ иштирок қилади ва у узоқ давом этмайди, болалар актив бўлиб ўйин охиригача диққат қиладилар.


Download 277.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling