Мактабгача ёшдаги болаларнинг асосий ҳаракат турлари


Download 277.14 Kb.
bet1/6
Sana21.04.2023
Hajmi277.14 Kb.
#1372162
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Мусиқий-ритмик харакатларни методикаси


Мусиқий-ритмик харакатларни методикаси

Режа:
1.Мактабгача ёшдаги болаларнинг асосий ҳаракат турлари.
2.Ҳаракатли ўйинлар ҳақида тушунча, унинг ўзига хослиги.

Мактабгача ёшдаги болаларнинг асосий ҳаракат турлари
Мактабгача ёшдаги болаларнинг асосий ҳаракат турларини ривожлантиришнинг ўзига хос хусусиятлари мавжуд. Ўргатишнинг ушбу босқичида ҳаракат малакалари ва кўникмалари кўламининг кенгайиши, жисмоний фазилатлар (тезлик, чидамлилик, тезкорлик ва бошқалар) нинг ривожланиши билан боғлик ҳолда ҳам машқларни яхлит, ҳам ҳаракат техникаси элементларини алоҳида-алоҳида муваффакиятлироқ ўзлаштириш имконияти юзага келади.
Беш-олти ёшли болаларда ўз олдиларига қўйилган вазифаларни онгли тушуниб етиш, вазиятни баҳолаш, ўз ҳаракатларини бошқара билишга муайян тайёргарлик бўлади, шунинг учун оғзаки кўрсатма бериш ва тушунтириш ёрдамида мактабгача ёшдаги болаларнинг ҳаракат фаолиятида мустаҳкам билим ва кўникма шакллантириш мумкин бўлади.
Мактабгача таълим муассаслари учун яратилган таълим-тарбия дастури,
Мактабгача таълимга қўйиладиган Давлат талбаларига мувофиқ барча г уруҳда болалар юриш, югуриш, мувозанат сақлаш, сакраш, улоқтириш, тирмашиб чиқишга ўрганиб, уни такомиллаштириб борадилар, спорт ўйинлари: басткетбол, футбол, спорт элементлари ва ҳоказоларни эгаллайдилар.
Юриш ва югуриш машқлари. Юриш ва югуриш машқларининг вазифаси қўл ва оёқлар ҳаракатланаётганда мувозанат яхши сақлаган ҳолда енгил, эркин ҳаракатлар қилишни ўргатишдир. Болалар катта мактабгача ёшда бир йўналишда ҳамда бир меъёрда юриш ва югуриш кўникмасини эгаллай биладилар.

Б олалар олти ёшга етганда югуришда учиш ҳолатини эгаллаб олган бўладилар. Юриш ва
югуришни такомиллаштириш учун олдинги гуруҳларда эгалланган ҳаракат малакалари асосида турли машқларни аста-секин мураккаблаштириб боришдан фойдаланилади.
Тарбиячи катта гуруҳда юриш ва югуришни навбатма-навбат ўргатиб боради, бунда топшириқларни аста-секин мураккаблаштириб боради ҳамда бажарилаётган машқнинг техникасига талаблар қўяди.
Масалан, тиззаларни баланд кўтариб юриш машқини ўзлаштириб олишни анчагина қийин деса бўлади. Юришнинг ушбу кўринишида қадамлар қисқа ҳаракатлар аниқ, аввалига оёқнинг олдинги қисми учи, сўнгра оёқ тўлиқ қўйилади. Тиззаларни баланд кўтариб югуришда тиззадан букилган оёқ тўғри бурчак даражасига кўтарилади ва ерга юмшоқ қўйилади, аммо оёқ учи шахдам ҳаракат билан қўйилади.
Кенг эркин қадам билан юриш ва югуриш. ҳаракат бир оз секинлатилиши билан ҳарактерланади. Бунда қўл ва оёқ одатдагидек ўзаро мувофик, ҳаракат қилиб олдин оёқ товони қўйилиб, учига ўтилади.
Тезкорлик сифатларини ривожлантириш учун тезлик билан югуриш (20 м масофага) таклиф килинса, чаққонлик ва ҳаракат мувофиқлигини ривожлантириш учун мокисимон югуриш берилади ва ниҳоят чидамлиликни ривожлантириш учун белгиланган масофага секин ва ўртача суръатда 2.5 дакиқа давомида мунтазам югуриш қўлланилади.

Download 277.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling