Мактабгача ёшдаги болаларнинг асосий ҳаракат турлари


Download 277.14 Kb.
bet3/6
Sana21.04.2023
Hajmi277.14 Kb.
#1372162
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Мусиқий-ритмик харакатларни методикаси

Тирмашиб чиқиш машқлари. Тирмашиб чиқиш машқлари бажарилаётганда турли гуруҳ мускуллари ишга солинади. Қатта гуруҳда топшириқлар мураккаблаштирилади, уларни бажариш техникасига юқорироқ талаблар қўйила бошлайди. Илгари ўрганиб олинган машқлар билан бир қаторда, гимнастика деворига суръатни ўзгартирган ҳолда чикиш, ёнма-ён турган деворчанинг биридан иккинчисига ошиб ўтиш ҳамда зинапоялар орасидан ўтиш таклиф қилинади ва бошқалар.
Мактабгача ёшдаги болаларни жисмоний тарбиялаш тизимда асосий гимнастика: болаларга мўлжалланган асосий гимнастика таркибини асосий ҳаракатлар, умумривожлантирувчи ва сафланиш машқлари ташкил этади.
Ҳаракатли ўйинлар ҳақида тушунча, унинг ўзига хослиги.
Ҳаракатли ўйинлар муҳим аҳамиятга эга бўлган комплекс таълимтарбия жараёнидир. Бу жараённинг асосини ташкил этувчи болаларнинг ҳаракат фаолияти жисмоний ривожланишга, ҳаракат кўникмалари ва жисмоний сифатларнинг шаклланишига, организмнинг функционал фаолиятини оширган ва эмоционал қувноқлик туйғуларини кучайтирган ҳолда саломатликни мустаҳкамлашга ижобий таъсир этади. Ҳаракатли ўйинлар жисмоний тарбиянинг асосий воситалари ва методларидан бири сифатида юқорида санаб ўтилган вазифаларни самарали ҳал этишга ёрдам беради.
Ҳаракатли ўйинларни ўтказишда эришиладиган соғломлаштириш самараси болаларнинг ўйин фаолияти жараёнида юзага келадиган ва бола психикасига яхши таъсир этадиган ижобий эмоциялар билан узвий боғлиқдир. Эмоционал кўтаринкилик болаларда барча учун умумий бўлган мақсадга эришишга интилиш уйғотада ва у вазифаларни аниқ тушунишда, ҳаракатларнинг ўзаро мослигида, фазода ва ўйин шароитларида аниқ мўлжал олишда, топшириқларни тезлаштирилган суръатда бажарилишида ифодаланади. Болаларнинг мақсадга эришишга нисбатан кучли иштиёқи ва завқли интилиши асносида турли тўсиқларни енгиб ўтишга ёрдам берувчи ироданинг роли ошади.
Ҳаракатли ўйинлар болалар томонидан аввал эгалланган ҳаракат кўникмаларини такомиллаштириш ва жисмоний сифатларни тарбиялаш методи бўлиб хизмат қилади. Ўйин жараёнида бола ўз эътиборини ҳаракатни бажариш усулига эмас, балки мақсадга эришишга қаратади. У ўйин шартларига мувофиқ ҳаракат қилади, бунда чаққонлик кўрсатади ва шу аснода ҳаракатларни такомиллаштиради. Шунинг учун, масалан, «Бўри жарликда» ўйини болалар югуриб келиб узунликка сакрашни билиб олганларидан кейин берилади.
Ҳаракат фаолияти сифатида ҳаракатли ўйин муайян махсус хусусиятларга эга: у боладан сигнал ва ўйинда тўсатдан бўладиган ўзгаришларга тезда жавоб беришни талаб қилади. Ўйинда юз берадиган турли вазиятлар, ҳаракатлар мускул таранглиги даражасининг ўзгариши заруратини келтириб чиқаради. Масалан «Тузоқ» ўйинида ҳар бир бола бошловчи ҳаракатини диққат билан кузатиб бориши лозим: бошловчи унга яқинлашганда қарама-қарши томонга шитоб билан қочиб ўтади; ўзини хавфсиз сезгач, секин ҳаракат қилиб, тўхтаб туради; бошловчи яқинлашганда яна ҳаракатини тезлаштиради.
Деярли ҳар бир ҳаракатли ўйинда ҳаракатлар ва болалар ҳаракатига оид сигналлар мавжуд. Бундай актив ҳаракат фаолияти бола қўзғолиш ва тормозланиш жараёнларини такомиллаштирган ва мувозанатлаштирган ҳолда нерв тизимни машқ қилдиради, шунингдек кузатувчанлик, топқирлик, ўзгарувчан атроф-муҳитда мўлжал олиш қобилияти, юз берган мушкул ҳолатдан қутилиш йўлини топиш, тезда қарор қабул қилиш ва уни амалга ошириш, ботирлик, чаққонлик ташаббус кўрсатиш, мақсадга эришишнинг мустақил усулини танлашни тарбиялайди.
Ҳаракатли ўйинларнинг келиб чиқиши қадим халқ педагогикасига бориб тақалади. Илк ёшли болалар оилаларда боланинг дастлабки ҳаракати билан боғлиқ овунмачоқлар, эрмак ўйинлар ёрдамида тарбияланганлар. Ундан каттароқ ёшдаги болалар ҳаётида ранг-баранг ҳаракат мазмунига эга бўлган (ўз ичига болаларни ром қилувчи ўйин бошланмалари, хиргойилари, санашмачоқларни олувчи) халқ ўйинлари катта ўрин олган. Буларнинг ҳаммаси ҳозирга қадар бадиий жозибадорлигини, тарбиявий аҳамиятини сақлаб келмоқда ва қимматли ўйин фольклорини ташкил этади.

Download 277.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling