Мактабгача ёшдаги болаларнинг асосий ҳаракат турлари


Download 277.14 Kb.
bet2/6
Sana21.04.2023
Hajmi277.14 Kb.
#1372162
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Мусиқий-ритмик харакатларни методикаси

Сакраш машқлари. Катта мактабгача ёшида сакрашга оид машқлар анчагина кўпаяди. Ердан анчагина кучли итарилиш, кўлни шиддат билан силкиш, юқорига, узунликка ва ҳоказоларга сакрашни бажаришнинг барча босқичларида жуда яхши ҳаракат мувофиқлиги кузатилади.
Катта гуруҳ болалари бериладиган юкламаларни бемалол уддалайдилар, бу ўринда машқлар миқдорини ҳам ошириш мумкин, бироқ машқларнинг бажарилиш сифатига эътиборни кўпроқ қаратиш лозим. Жойида туриб ёки олдинга силжиб икки оёқда сакрашни такрорлаш билан бирга югуриб келиб узунликка ва баландликка сакраш, калта арғамчадан жойида туриб узунликка сакраш ҳам ўргатилиб борилади.
Улоқтириш машқлари. Олти ёшга қадам қўйган болалар ҳаракатларни таҳлил қилиш қобилиятига эга бўладилар, бу турли топшириқларни ўзлаштириб олишига ёрдам беради: нишонга аниқ теккиза олади, қўлини шиддат билан ҳаракатлантириб, тўғри дастлабки ҳолатни эгаллаб, тўпни узоққа ота олади. Туп ташлаб беришда, тупни олиш ва илиб олишда фазода ва вактда тугри мулжал ола билиш зарур.

Мактабгача ёшдаги болаларга тарбиячининг кўрсатмаларини тўғри идрок этиш хосдир ва улар машқларни ўз имкониятларига мос равишда бажарадилар тўпни узоқроққа ташлаб бера оладилар, учиб келаётган тўпга томон гавда ҳолатини ўзгартириб, қўлларини чўза оладилар, булар ҳаракатлар мувофиқлашувининг анчагина такомиллашганидан далолат беради.
Мувозанат сақлаш машқлари. Маълумки мувозанат (уни сақлаб туриш ва тутиб туришга интилиш) ҳар қандай ҳаракатлар учун доимий ва зарур компонет бўлиб ҳисобланади. Катта мактабгача ёшда мувозанат сақлашни турлитуман машқлар воситасида такомиллаштириб бориш давом эттирилади.
Мувозанат сақлаш функциясининг кечикиши ёки етарли ривожланмаслиги ҳаракат аниқлигига, суръатига, меъёрига таъсир кўрсатади. Улар натижаларининг яхшиланиши 5-6 ёшли болаларда мушак тонуси мувофиқлигининг етарли даражада яхши ривожланиши билан боғлиқ бўлади.
Катта гуруҳда мувозанат машқларини таянчни торайтирилган ва кенгайтирилган ҳолатда бажариш таклиф этилади. Бунда топшириқлар турли нарсалар билан бажарилади. Мувозанат сақлашни ривожлантириш машқларининг барчаси болалардан диққатни бир жойга тўплашни, диккат
э ътиборни, иродавий зўр беришни талаб қилади; шунинг учун машқларни ўртача ва секин суръатда тарбиячининг кузатуви остида ўтказиш ва зарур ҳолларда айрим болаларга ёрдам бериш ҳамда уларни асраб-авайлаш лозим

Download 277.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling