Мактабгача ёшдаги болаларнинг асосий ҳаракат турлари


Сюжетли-ролли ўйинларнинг


Download 277.14 Kb.
bet5/6
Sana21.04.2023
Hajmi277.14 Kb.
#1372162
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Мусиқий-ритмик харакатларни методикаси

Сюжетли-ролли ўйинларнинг шартли реал вазияти болага ўзига таниш ҳаётий образнинг қайта бажаришида ёрдам беради. Бола ҳаракатларнинг ўзидан, қуш ва хайвонларга тақлид қилишдан қувонади: қушчадек парвоз қилади, қуёнчадек сакрайди, тойчоқдек чопади. Шунинг учун ҳам ўйин пайтида кулги, қувончли хитоблар эшитилиб туради ва ўйин жараёнининг асосида энди болакинг оддий ижрочилик активлиги, ўйин образига киришга дастлабки уринишлари қарор топади.
Миллий ўйинлар болаларнинг куч ва қобилиятларини ўстиради, уларни хаётга тайёрлайди. Халқ оғзаки ижодининг бошқа жанрлари каби миллий ҳаракатли ўйинлар хам узоқ тарих оша бизгача етиб келган. Миллий ўйинлар орқали боланинг нутқи ўсади, ақлий қоблияти ривожланади, жисмонан эпчил ва бақувват бўлиб ўсиши таъминлади. Ўзбек миллий ўйинлари болаларни иймонли, эътиқодли, ақлий баркамол, соғлом қилиб тарбиялашда ёрдам беради.
Спорт ўйинлари – буларга волейбол, баскетбол, бадминтон, шаҳарча, лапта, стол тенниси, футбол, хоккей киради.
Спорт ўйинларида энг аввало мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг ёш хусусиятлари ҳисобга олинади, шунинг учун фақат содда, бироз ҳаракат техникаси қоидалари, ўйинни ташкил этишнинг ҳақиқий элементлари танланади. Шу туфайли ўйин омиллари катта кишиларда бўлганидек жисмоний ва асабий зўриқиш уйғотмайди. Айни пайтда улар мақсадга интилганлик, ўртоқлик ва маъсулият ҳиссини ва спортга муҳаббатини тарбиялайди.
Уларда болалар мусобақаси, ўйин эстафетаси элементлари мавжуд. Спорт ўйинлари ҳаракатли ўйинларни уюшган ҳолда ўйнайдиган ва ҳаракатли ўйинни мустақил ташкил этадиган бўлганда аста-секин жорий этилади. Спорт ўйинлари ҳаракатли ўйинлардагидан кўпроқ ўзини тута билишини, уюшқоқликни, кузатувчанлик муайян ҳаракат техникасини, ҳаракатининг тезкор реакциясини эгаллашни талаб қилади. Агар ҳаракатли ўйинларда болалар ижодий ташаббус кўрсатган холда турли ҳаракатлардан фойдалансалар, спорт ўйинларида ҳаракатларни бир қадар чегараланганлиги кузатилади, бу мазкур ўйиннинг ўзига хос хусусияти ва ҳаракат фаолияти техникасининг аниқлиги билан белгиланади.
Спорт ўйинларида қатнашувчилар сони аниқ белгиланган, уларнинг вазифалари тақсимланган, ўйин муддати вақти чегараланган бўлади. Ўйинларни ўтказиш шартлари махсус тайёрланган жойни, белгиланган майдончани, тегишли жиҳоз ва инвентарларни талаб қилади.

Download 277.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling