Машғулот
Мақсад: Болаларда ўзига тўғри баҳо беришни ўргатиш ва “мен”ини кўрсата олишга, шахслараро муносабатда мулоқотчанликни ошириш.
1-машқ.”Бу уйчада ким яшайди?”
Болалар бир қаторга қўлларини бошларига учбурчак холатда уйча томига ўхшатиб туриб оладилар. Бошловчи ёки иштирокчилардан бири:-Тук-тук бу ерда ким яшайди?,- деб сўрайди.
Уйга эгаси кимлигини айтгандан сўнг: - мени исмим ... билан дўст бўласизми?,- деб сўрайди бошловчи.
Ҳар бир иштирокчи билан танишилади.
Бу ўйинда болалар бир бирларига исмлари орқали ва ўралиб олган ўз қобиғларидан чиқиб яқинлашадилар.
2-машқ.”Аждарҳо думини тут”
Болалар бир бирларинини елкаларидан тутиб оладилар. 1-чида турган иштирокчи аждар боши, охиридаги эса думи ҳисобданади. Бошловчи сигналидан сўнг аждарҳо ҳараакатга тушади. Аждар боши думини тутиб олиши керак. Думини тутиб олган аждар боши энди думига айланади.
Бу ўйин болалардан бир бирлари билан яқинлаштиради ва кайфиятларини кўтаради.
3-машқ.”Чақирган ким?”
Барча болалар ўтириб оладилар. 1та иштирокчи болаларга тескари холда туриб олади. Бошловчи имо-ишора холатида ўтирган болалардан бирини танлайди ва тескари турган болани исми билан чақиришини тайинлайди.
Турган болага 3та имкон берилади.
Болалар бу ўйин орқали бир бирларига янада яқинликни хис этадилар ва жамоада бир бирларини хурмат қилишни ўрганадилар. Ҳар бир иштирокчи ўз исмини ўртоқларидан эшитиб ўзига ва атрофдагиларга хурмати ошади.
4-машқ.”Боғловчи ип”
Болалар ипни қўлларига олиб бармоқлари орасидан ўтказар эканлар”-Бугун менинг кайфиятим ...”,- ва бугунги тренинг ... ҳақида қисқача сухбат тарзида сўзлаб берадилар.
Машғулот:
Одамови болалар билан ишлаш бўйича машғулот ишламаси.
Мақсад: - Шаҳслараро муносабатларни яҳшилаш;
Теварвк – атрофдаги одамларга эътиборни қаратиш.
1-машқ.”Келинг танишамиз”
Мақсад: болаларда бир бири билан танишиш ва янги мухитга ўрганиш, мослашиш имкониятини бериш.
Do'stlaringiz bilan baham: |