Машғулот
Мақсад:ўзига паст бахо берувчи болаларда ўзига ишончини кўпайтириш, ижтимоийлашувини яхшилаш, “менини намоён қилишга ўргатиш.
1-машқ.”Бизни боғловчи ип”
Болалар доира шаклида ўтириб оладилар. Бошловчи бармоғида ипни ўраб ўз исмини ва бугунги кайфиятини айтади. Ипни хохлаган иштирокчига ўзатади. Кейинги иштирокчи ҳам шундай фикрини, исмини айтиб, хохлаган дўстига ипни беради. Ҳар бир иштирокчи фикридан сўнг ипдан хосил бўлган шаклини мухокама қилинади.ипни беради. Ҳар бир иштирокчи фикридан сўнг ипдан хосил бўлган шаклини мухокама қилинади.
2-машқ.”Аждар думини тут”
Болалар кетма кет орқаларидан тутиб туриб оладилар. Болалардан 1чи турган иштирокчи Аждар боши, охиридаги иштирокчи эса аждар думи бўлади.Бошловчи сигналидан сўнг аждар думини тутиб олишга ҳаракат қилади. Бошловчи сигналидан сўнг ўйин тўхтатилади ёки бош ўз думини тутиб олса. Думини тутиб олган бош энди дум ролини ўйнайди. Ўйин ҳар бир иштирокчи бош ролини ўйнмгунга қадар давом этади.
3-машқ. “Мен”инг яқинларим... (интервью)
Болалар доира қуриб ўтириб оладилар ва ўртада бўш ўриндиқ “гул тувак” туради. Ҳар бир иштирокчи ўриндиққа ўтириб бошловчи саволларига жавоб берадиларю бошловчи аввал бу ўриндиқ ҳақида болаларга сўзлаб беради. “Бу ўриндиқда ўтирган бола ўз-ўзидан ичидаги бор сўзларини уялмай айта олади ва ўзига ишончи ортади, яъни бугундан бошлаб ҳаммани олдида уялмасдан гапира олади.”
Ҳар бир иштирокчи ўриндиққа ўтириб, ўзиниг яқинлари ҳақида сўзлаб беради
Машғулот
Мақсад: ўзига паст баҳо берувчи болаларда ўзига ишончни янада кўпайтириш, ижтимоийлашувни ривожлантириш.
1-машқ. “Ниқоб” ўзим ҳақимда.
Бошловчи ҳар бир болага ниқоб тақиб қўяди ва ўзи ҳақида 3та гап айтиши кераклигини тушунтиради.
2-машқ. “Светафор”
Болалар доира ўаклида турадилар. Бошловчи қўлида 3хил рангда карточкаларни тушунтиради. 1-қизил- тўхтаймиз. 2-сариқ- секин ҳаракатланамиз. 3-яшил- ҳаракатимизни кўпайтириб, тезлаштирамиз. Болалар дивват билан бошловчини кузатишлари керак.
3-машқ. “Мен”инг яхши одатларим.
Бошловчи ва болалар дотра бўлиб ўтириб оладилар. Бошловчи ўзиниг 2та яхши одатини айтади ва ўнг қўл қоидасига биноан иштирокчи ҳам ўзининг 2та ижобий одатини айтади. Бошловчи одатларини нега яхшилигини ҳам сўраб ўтади. Ҳар бир иштирокчи қатнашиши керак
4-машқ. “Ботқоқлик” ўйини
Картондан ясалган ўртача катталикда “ботқоқ барглари” 9та бўлиши керак. Болалар қатор бўлиб, бирин-кетин баргларга оёқ қўйиб ботқоқликдан ўта бошлайдилар, атрофда эса 2та қароқчи тимсохлар юради. Тимсохлар таркелкаларни олиб қўйишга шай турадилар. Мақсад болалар барглардан оёқ узмаслиги, ҳеч бўлмаганда 1 оёқнинг учи билан уларни босиб туриши керак
Do'stlaringiz bilan baham: |