ди.
Мактабгача таълим педагогикаси фанининг мақсади
тарбиячи
мураббийларнинг ўз олдига аниқ мақсад
www.ziyouz.com kutubxonasi
қўйиши, ёш авлодни ҳар томонлама ривожланган етук.
шахе қилиб тарбиялаш учун ўз устида ишлаши, инти-
лиши, изланиши, аёлларни замон талаблари асосида
тарбиялаш учун тарбиянинг янги усул ва воситаларидан
кенг
фойдалана олиш каби тарбиячилик маҳоратини
шакллантиришга қаратилади.
Ўсиб келаётган ёш авлодни баркамол инсон қилиб
тарбиялаш борасидаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш,
таълим ва тарбия самарадорлигини замон талаблари
асосида таъминлаш, уни дунё талаблари даражасига
олиб чиқишга эришиш, ёш авлодга таълим-тарбия бе-
ришда миллий ва умуминсоний қадриятларга таяниш
орқали таълим-тарбиянинг моҳияти, мазмунини шакл-
лантириш ва такомиллаштириш, мактабгача таълим пе
дагогикаси фанининг қоида ва қонунларини халқи-
мизнинг бой тажрибалари асосида бойитиб бориш ва
унинг янги қирраларини излаш бугунги куннинг дол-
зарб муаммоларидир.
Шунингдек,
мустақиллик
шароитида
узлуксиз
таълим тизимини янада ривожлантириш муаммоларини
ҳал этиш мактабгача таълим педагогикаси фани олди га
қатор вазифаларни қўймоқда.
Мактабгача ёшдаги болаларни тарбиялаш вазифала-
ри эса шахени тарбиялаш мақсадлари асосида уларнинг
ёшига ва хусусиятларига қараб белгиланади.
Мактабгача тарбия ёшидаги бола шахеини ҳар то
монлама камол топтириш жисмоний, акулий, ахлоқий,
меҳнат ва эстетик тарбия мажмуасидан иборатдир.
Бу соҳада Шарқ ва Ғарб халқлари яратган оғзаки
Download Do'stlaringiz bilan baham: |