Мактабгача таълим педагогикаси


Жисмоний тарбия нинг мазмуни ва моҳияти

bet45/162
Sana31.01.2024
Hajmi
#1832343
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   162
Bog'liq
Maktabgacha tarbiya pedagogikasi (Shoira Shodmonova)

1. Жисмоний тарбия нинг мазмуни ва моҳияти.
2. Жисмоний тарбиянинг мақсади ва вазифалари.
1. Жисмоний тарбиянинг болалар тарбиясидаги 
аҳамшгги.
2. Жисмоний тарбиянинг воситалари. 
;
Кичик ёшдаги болаларнинг жисмоний тарбияси 
мактабгача таълим педагогикасининг муҳим бир бўлими 
саналиб, мактабгача тарбия ёшидаги болаларни уйғун 
ривожлантириш, уларни ҳар томонлама жисмоний тар- 
биялашни назарда тутади. Жисмоний тарбиянинг вази­
фаси, бола соғлиғини сақпаш, жисмоний сифатларини 
ўстириш, ёш авлодни ақлий ва жисмоний меҳнатга ва 
Ватан ҳимоясига тайёрлащцир. Бу ғоя азал-азалдан ота- 
боболаримиз маънавиятида акс этиб келмоқца. Жумла- 
дан, халқ ижодида «Алпомиш», «Гўрўғли» каби дос- 
тонларда ҳам ўз ифодасини топган. «Алпомиш» досто- 
нида Ҳакимбекнинг (Алпомишнинг) жисмоний машқ 
қилиш, табиат қўйнида вояга етгани, унинг алплиги 
қуйидагича тасвирланади.
«Алпинбийнинг бобосидан қолган ўн тўрт ботмон 
парли ёйи бор эди. Ана шунда етти яшар бола 
Ҳакимбек шу ўн тўрт ботмон ёйни қўлида кўтариб, уни 
тортиб қўйиб юборди. Ёйнинг учи яшиндай бўлиб кет­
ди. Аскар тоғининг катта чўққисини юлиб келди. Ово- 
заси оламга ёйилди. Шунда барча халойиқлар йиғилиб 
айтди: Дунёда бир кам тўқсон алп эди, алпларнинг
www.ziyouz.com kutubxonasi


бошлиғи Рустам достон, охири бу Алпомиш алп 
бўлсин». Юқоридаги фикрлардан кўриниб турибдики, 
шахснинг жисмоний камолоти кишилар 
тарихий та- 
раққиётининг 
барча 
жабҳаларида 
улуғланган 
ва 
қадрланган.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling