Мактабгача таълим педагогикаси


Жисмоний тарбия тўғрисидаги таълимот педагоги-

bet46/162
Sana31.01.2024
Hajmi
#1832343
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   162
Bog'liq
Maktabgacha tarbiya pedagogikasi (Shoira Shodmonova)

Жисмоний тарбия тўғрисидаги таълимот педагоги- 
канинг таркибий қисмидир. Педагогика фанининг бу 
соҳасига тааллуқли баъзи бир ҳодисаларни таърифлашда 
«жисмоний маданият», «жисмоний ривожланиш» синга- 
ри асосий тушунчалардан ҳам фойдаланилади.
«Жисмоний маданият» тушунчасига халқ мадания- 
тининг бир қисми сифатида қаралади. Жисмоний мада­
ният кишилик жамияти томонидан тўпланган моддий ва 
маънавий бойликлар йигиндиси, ундан 
кишиларнинг 
жисмоний камолоти учун фойдаланилади.
Жисмоний маданият тушунчасига қуйидагилар ки­
ради:
— меҳнат ва турмушдаги озодалик;
— кийим, бино ва хоналарнинг тозалиги;
— шахсий гигиена ва кун тартибига одатланиш, кун 
давомида тўғри фаолият 
ва дам 
олиш, уйқу, овқатланиш 
шунга ўхшашлар;
— табиий шароитда организмни чиниқгириш: ҳаво, 
Қуёш ва сув ёрдамида;
— жисмоний машқлар.
Жисмоний ривожланиш — одам организмидаги 
шакл ва вазифаларнинг ўзгариши, мускулларнинг ор­
тиши, бўйнинг ўсишини 
ифодалайдиган биологик жа- 
раёндир.
Жисмоний ривожланиш ҳаёт 
қонунлари муҳит ва 
организмнинг бирлиги асосида амалга ошади.
Жисмоний тарбия - киши организмини морфоло­
гик ва функционал такомиллашиши, унинг жисмоний 
сифатлари ва қобилиятларини ривожлантириш, ҳаракат 
малакалари ва кўникмаларини шакллантириш ҳамда 
улар билан боғлиқ бўлган билимларни ҳосил қилиш ва 
мустаҳкамлашга йўналтирилган педагогик жараёндир.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Жисмоний 
?йрби-; 
.на:5
И М КО Н И Я7 л я р п н и
У Н И т а М - » ^ фа*..’.; 
И .i ii V-V--

Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling