Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида


-боб. Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш


Download 80.06 Kb.
bet20/21
Sana01.01.2023
Hajmi80.06 Kb.
#1074315
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
ПҚ-3651 05.04.2018 (1)

15-боб. Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш
(15-номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
113. Давлат шериги нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг молиялаштириш ҳажмлари тўғрисидаги барча зарур ҳисоб-китобларни ўз ичига олган давлат субсидиялари ажратилиши тўғрисидаги мурожаатини кўриб чиқиб, Комиссия ижобий қарор қабул қилган бўлса, хусусий шерик билан 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга битим тузади.
(113-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон)
114. Давлат шериги ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига битимлар рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган қўшимча харажатларни кўрсатган ҳолда тақдим этиб боради.
115. Бир вақтнинг ўзида хусусий шерик маҳаллий молия органини фаолият бошланганлиги ҳақида хабардор қилади, битимнинг кўчирма нусхасини ва жорий ойда болаларни қабул қилиш режасини тақдим этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
116. Хусусий шерик қўшимча тарзда ҳисобот ойидан кейинги ҳар ойнинг 3 санасигача маҳаллий молия органига ота-оналар тўловлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан бирга мактабгача таълим ташкилотига қатнаган тарбияланувчилар тўғрисидаги ахборотни тақдим этиши шарт.
(116-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
117. Маҳаллий молия органлари ҳисобот ойидан кейинги ҳар ойнинг 10 санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган тартибга мувофиқ нодавлат мактабгача таълим ташкилотига субсидия ажратади.
(117-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон)

Download 80.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling