Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида


-боб. Оталиқ шаклидаги филантропик фаолият тарзида давлат-хусусий шерикликни амалга ошириш


Download 80.06 Kb.
bet19/21
Sana01.01.2023
Hajmi80.06 Kb.
#1074315
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
ПҚ-3651 05.04.2018 (1)

14-боб. Оталиқ шаклидаги филантропик фаолият тарзида давлат-хусусий шерикликни амалга ошириш
106. Оталиқ шаклидаги филантропик фаолият тарзида давлат-хусусий шериклик лойиҳаси хусусий шерикнинг ташаббуси билан танлов ўтказилмай ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиш асосида улар билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш орқали амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
107. Оталиқ шаклидаги филантропик фаолият тарзида давлат-хусусий шериклик лойиҳаси юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий беғараз ёрдами (фаолияти) орқали амалга оширилади. Бу ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш ва хайрия мақсадида бошқача кўмак бериш учун мол-мулкни, шу жумладан пул маблағларини давлат мактабгача таълим ташкилотларига бепул ёки имтиёзли шартларда ўтказишда ифодаланади.
(107-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон)
108. Оталиқ шаклидаги филантропик фаолият тарзида давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун хусусий шерик давлат шеригига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинган аризани тақдим этади:
юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг кўчирма нусхаси (агар ариза жисмоний шахс томонидан берилган бўлса);
ўтказиб берилаётган мулк ва пул маблағлари тўғрисида маълумотлар;
ишлар ва хизматларни имтиёзли асосда тақдим этиш шартлари;
хусусий шерикнинг молиявий ресурслари тўғрисида маълумотлар.
109. Хусусий шерикнинг лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги аризаси давлат шериги томонидан ариза келиб тушган кундан бошлаб 10 кун ичида кўриб чиқилади ва минтақа аҳолисининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, лойиҳани амалга ошириш тўғрисида 1 йиллик муддатга битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
110. Хусусий шерик лойиҳани амалга оширишда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўз ходимларининг фарзандларини оталиғи остидаги давлат мактабгача таълим ташкилотига юборишда устуворликка эга бўлиш;
(110-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
оталиғи остидаги давлат мактабгача таълим ташкилоти иш режими ўзгаришини келишиш;
(110-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон)
ўз хайр-эҳсонларидан фойдаланиш мақсади ва тартибини белгилаб олиш;
тақдим этилаётган маблағлар ва мол-мулкдан мақсадли фойдаланиш тўғрисида ҳисобот талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда қонун ҳужжатларига мувофиқ хусусий шерикнинг солиқ солиш базаси бириктирилган давлат мактабгача таълим ташкилотига ҳомийлик ва хайрия ёрдами тарзида юбориладиган маблағлар суммасига камаяди.
(110-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон)
111. Хусусий шерик лойиҳани амалга оширишда:
битимда белгиланган ҳажмларда ва муддатларда ҳомийлик ёрдамини кўрсатиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
оталиғи остидаги давлат мактабгача таълим ташкилотига таълим жараёнини ривожлантириш ва унинг сифатини оширишдан бошқа мақсадларда ёрдам юбормаслиги шарт.
(111-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон)
112. Давлат шериги лойиҳани амалга оширишда:
олинган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини таъминлаши;
олинган хайр-эҳсонлар ҳисобини юритиши;
хайр-эҳсонлар олинган кундан бошлаб ўн кун ичида улар тўғрисида оммавий ахборот воситаларида, шунингдек агар ўз расмий веб-сайтлари мавжуд бўлса, мазкур веб-сайтларда ахборот бериши;
қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлардан фойдаланиш учун хусусий шерикка тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Download 80.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling