Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида


-боб. Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини моддий-техник ва услубий жиҳатдан таъминлаш шаклидаги давлат-хусусий шерикликни амалга ошириш


Download 80.06 Kb.
bet18/21
Sana01.01.2023
Hajmi80.06 Kb.
#1074315
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
ПҚ-3651 05.04.2018 (1)

13-боб. Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини моддий-техник ва услубий жиҳатдан таъминлаш шаклидаги давлат-хусусий шерикликни амалга ошириш
(13-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
99. 25 нафаргача болани тарбиялашни назарда тутувчи оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларини моддий-техник ва услубий жиҳатдан таъминлаш шаклидаги давлат-хусусий шериклик лойиҳаси хусусий шерикнинг ташаббуси билан танлов ўтказилмай ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиш асосида улар билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш орқали амалга оширилади.
(99-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 сентябрдаги ПҚ-3955-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.10.2018 й., 07/18/3955/1978-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
100. Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти шаклидаги давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун хусусий шерик (якка тартибдаги тадбиркор шаклида) давлат шеригига ариза билан мурожаат қилади.
(100-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон)
Аризага якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома илова қилинади.
(100-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 январдаги ПҚ-4581-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.01.2020 й., 07/20/4581/0098-сон)
101. Хусусий шерикнинг лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги аризаси давлат шериги томонидан ариза келиб тушган кундан бошлаб 15 кун ичида кўриб чиқилади.
Лойиҳани амалга ошириш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, давлат шериги ва хусусий шерик ўртасида етти кун ичида битим тузилади.
102. Битим туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан таклиф қилинадиган рухсат хусусий шерик томонидан қабул қилинган кундан бошлаб қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кучга киради.
103. Давлат шериги зиммасига лойиҳани амалга оширишда қўшимча равишда қуйидагиларни таъминлаш юклатилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
тарбиячи ва ёрдамчи хизматларига тегишли тоифа бўйича қисқа муддатли ёки 9-соатлик давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун белгиланган меҳнатга тўланадиган ҳаққа тенг шартларда ва ҳажмларда ҳақ тўлаш;
(103-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2021 йил 1 майдан бошлаб боқувчисини йўқотган аёллар фарзандларининг ота-оналар бадали тўловларини тегишли ҳудуддаги 9 соатлик давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун белгиланган миқдорларда қоплаб бериш;
(103-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 12 апрелдаги ПҚ-5071-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.04.2021 й., 07/21/5071/0319-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун белгиланган нормативлар бўйича овқатланиш, юмшоқ ашё ва анжомлар ҳамда дори-дармонларга сарфланадиган харажатларни қоплаш;
(103-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон)
мактабгача таълим туман бўлими томонидан услубий ёрдам кўрсатиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, туман (шаҳар) ҳокимликлари билан биргаликда таълим ташкилотини мактабгача таълим ташкилотлари учун мўлжалланган мебель, ашё ва анжомлар билан жиҳозлашга кўмаклашиш;
(103-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон)
жиҳозлар, асбоб-ускуналар ва ўқув материалларини фойдаланишга бериш;
тегишли қишлоқ врачлик пунктидан ёки қишлоқ оилавий поликлиникасидан тиббиёт ходимини бириктириш.
104. Лойиҳани амалга оширишда хусусий шерик зиммасига қўшимча равишда қуйидагилар юклатилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
боқувчисини йўқотган аёллар фарзандларини бепул ўқитиш;
(104-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 12 апрелдаги ПҚ-5071-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.04.2021 й., 07/21/5071/0319-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
тарбияланувчилар умумий сонининг 70 фоизи миқдорида ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар фарзандларини ва махсус контингентни ўқитиш, улар учун камида 3 йил давомида ота-оналар тўловининг имтиёзли ҳажмларини (шу жойдаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун белгиланган ҳажмлардан ошмайдиган миқдорларда) ўрнатиш. Бунда ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар фарзандлари устувор равишда ўқишга қабул қилинади;
(104-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон)
агар бошқа норматив ҳужжатларда бошқа муддат назарда тутилмаган бўлса, битимнинг амал қилиш муддати тугашидан камида 2 ой олдин битимнинг амал қилиш муддатини узайтириш истаги йўқлиги ҳақида хабардор қилиш;
болаларнинг тегишли тарзда парвариш қилинишини ва уларни давлат талабларига мувофиқ таъминлаш учун мақбул шароитлар яратилишини кафолатлаш;
мактабгача таълим туман бўлими томонидан юборилган болани қабул қилишни жиддий асосларсиз рад этмаслик;
тегишли билим ва кўникмаларга эга бўлиш ва бундай билим ва кўникмаларни орттириш, шунингдек малакани ошириш;
Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини таъминлаш.
105. Хусусий шерик лойиҳани амалга оширишда қўшимча тарзда:
ота-оналар билан келишув бўйича қўшимча хизматлар кўрсатиш (шу жумладан ўқитувчилар, мураббийлар, тиббиёт ходимларини таклиф қилиш);
хизматлар кўрсатишдан тушган маблағлар ҳисобига тарбиячи ва унинг ёрдамчиси ишини қўшимча равишда рағбатлантириш;
фойда олиш ҳуқуқига эга.

Download 80.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling