Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ


Download 80.06 Kb.
bet5/21
Sana01.01.2023
Hajmi80.06 Kb.
#1074315
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
ПҚ-3651 05.04.2018 (1)

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 5 апрель,
ПҚ-3651-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3651-сонли қарорига
1-ИЛОВА
Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом мактабгача таълим соҳасидаги давлат-хусусий шерикликни амалга ошириш тартибини белгилаб беради.
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
давлат-хусусий шериклик — хусусий инвестицияларни жалб қилиш, ресурсларни бирлаштириш ва хавф-хатарларни тақсимлаш мақсадида давлат шериги ва хусусий шерикнинг аниқ муддатга юридик расмийлаштирилган мактабгача таълим соҳасидаги ўзаро самарали ҳамкорлиги;
давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим (кейинги ўринларда матнда битим деб юритилади) — томонларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини, шунингдек давлат-хусусий шериклик лойиҳасини ижро этишнинг бошқа шартларини белгилаб берадиган давлат шериги ва хусусий шерик ўртасида тузилган ёзма шартнома;
давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим томонлари (кейинги ўринларда матнда томонлар деб юритилади) — давлат шериги ва хусусий шерик;
давлат шериги — Ўзбекистон Республикасининг Мактабгача таълим вазирлиги (кейинги ўринларда матнда Вазирлик деб юритилади);
хусусий шерик — битим тузган ёки битим тузиш истагини билдирган юридик ёхуд жисмоний шахс. Давлат ташкилотлари хусусий шериклар бўла олмайди, шунингдек хусусий шериклар тарафида иштирок эта олмайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим объекти (кейинги ўринларда матнда объект деб юритилади) — битим бўйича мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш мақсадида фойдаланилиши мумкин бўлган ер участкалари, бўш турган бинолар, шу жумладан ишламайдиган ва бут қилинмаган давлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда бошқа объектлар;
(2-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Download 80.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling