Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


Download 317.3 Kb.
bet1/5
Sana08.02.2023
Hajmi317.3 Kb.
#1176553
  1   2   3   4   5
Bog'liq
АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ


[ОКОЗ:

1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.17.00 Аттестация (ходимларни) (шунингдек, 13.02.04.00 ва 13.01.16.00га қаранг);

2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.16.00 Педагог кадрлар. Педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш]

[ТСЗ:

1.Ижтимоий-маданий масалалар / Меҳнат. Аҳолининг бандлиги;

2.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 15-сон, 146-модда; 2017 й., 29-сон, 698-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2018 й., 09/18/10/0533-сон)
«Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Белгилансинки:
аттестациядан ўтди деб эътироф этилган мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрлари (кейинги ўринларда — педагог кадрлар) белгиланган намунадаги сертификатлар билан таъминланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш жараёни билан боғлиқ, шу жумладан тест синовлари материалларини тайёрлаш ва сертификатларни нашр этиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан тақдим этиладиган харажатлар сметасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 июлдаги 515-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 698-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда тасарруфида таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ҳар йили 20 январга қадар аттестациядан ўтиш муддати келган педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш жадвалини ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, таълим, маданият ва спорт масалалари комплексига киритсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 июлдаги 515-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 698-модда)
4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан биргаликда бир ой муддатда:
аттестация натижаларини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар;
ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.Ю. Ходиев зиммасига юклансин.

Download 317.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling