Малакавий иши тайёрлади: Якубов Шерали, 7-давра тингловчиси Малакавий иш раҳбари
Қуръони Каримнинг жамланиши ва тартиби
Download 40.51 Kb.
|
Abu Bakr r.a
Қуръони Каримнинг жамланиши ва тартиби
Абу Бакр розияллоҳу анҳу ҳар бир нарсани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўрнак олиб қилишга одатланган, у зот қилмаган нарсани қилмас эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуръони Каримни битта китоб шаклида жамламаганлари учун Абу Бакр розияллоҳу анҳу ҳам бу ишга журъат қила олмадилар. Аммо Умар розияллоҳу анҳунинг фикрлари бошқача эди. У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам маълум сабабларга кўра қилмаган ишни қилса яхши бўлиши мумкин, деган фикрда эдилар. «Умар менга: «Аллоҳга қасамки, бу яхшиликдир!» деди. У менга қайта-қайта мурожаат қилаверди. Охири Аллоҳ менинг қалбимни ўша ишга очди. Умар лозим кўрган ишни лозим кўрдим». Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ўз сўзларида қаттиқ туриб олганлари учун Абу Бакр розияллоҳу анҳу ҳам у кишининг таклифларини қабул қилдилар ва ўйланган ишни амалга ошириш учун Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳуни чақирдилар8. «Зайд айтади: «Сўнг Абу Бакр менга: «Албатта, сен ёш, оқил одамсан. Сени айблайдиган жойимиз йўқ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида ваҳийни ёзар эдинг. Қуръонни излаб топиб, жамлагин», деди». Демак, Абу Бакр розияллоҳу анҳу Қуръони Каримни жамлашга энг муносиб номзодни танлаганлар. Чунки Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳуда бир неча нодир сифатлар бор эди. – Ёш эдилар. – Оқил эдилар. – Ёлғон ва туҳмат билан айбланмаган эдилар. – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурлрида у зотга нозил бўлган ваҳийни ёзиб борар эдилар. – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаброил алайҳиссаломга охирги марта Қуръони Каримни аввалидан охиригача ўқиб берганларида, у зот билан бирга бўлганлар. Аммо Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг таклифларидан қувониб кетмадилар. Балки у кишини масъулият юки босди. «Аллоҳга қасамки, агар менга бир тоғни жойидан кўчиришни буюрганларида, мен учун Қуръонни жам қилишни амр қилганидан кўра оғир бўлмас эди». Дарҳақиқат, таклиф қилинаётган иш енгил эмас эди. У жуда ҳам оғир иш эди. Ҳатто катта оғирлик рамзи бўлган тоғдан ҳам оғир эди. Шунинг учун ҳам Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу бу ишга дарров киришиб кета олмадилар. «Мен унга: «Қандай қилиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қилмаган нарсани қиласизлар?!» дедим»9. Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳунинг бу гаплари худди Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг ҳазрати Умар розияллоҳу анҳуга айтган гапларига ўхшаши бежиз эмас. Ўша пайтда ҳар бир шахс шу гапни айтиши турган гап эди. Чунки ҳамма фақат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган, буюрган ва қилган нарсани қилиб ўрганган эди. Ҳамма муаммоларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳал қилиб беришларига ўрганилган эди. Мусулмон уммати ўз Набийсининг вафотидан кейин биринчи бор катта муаммога дуч келаётган, бу муаммони тўғри ҳал қилиш лозим эди. Энди умматнинг ўзи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламсиз ижтиҳод қилиши керак эди. Буни биринчи бўлиб ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу англаб етдилар. Сўнгра у кишига Абу Бакр розияллоҳу анҳу қўшилдилар, энди Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳуга ҳам бу ишнинг тўғрилигини тушунтирмоқдалар. «У (менга): «Аллоҳга қасамки, бу яхшидир!» деди». Ҳа, Ислом уммати учун турли сабабларга кўра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қилмаган ишни қилишда ҳам яхшилик бўлиши мумкин эди. «Абу Бакр менга қайта-қайта мурожаат қилаверди. Охири Аллоҳ менинг қалбимни Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумонинг қалбини очган ишга очди». Бундай пайтда «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қилмаган ишни қилиб бўлмайди», деб туриб олиш яхши эмас эди. Бу ҳақиқатни англаб етган Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг амрларига бўйсуниб, Қуръони Каримни жамлашни бошладилар10. «Қуръонни излаб, хурмо дарахти пўстлоқлари, тош парчалари ва одамларнинг қалбларидан жамлай бошладим». Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳунинг бу гапларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида Қуръони Карим ёзилган нарсалардан иккитаси – хурмо дарахти пўстлоғи ва тош парчалари тилга олинмоқда. Албатта, Қуръони Карим оятлари бу икки нарсадан бошқа ашёларга ҳам ёзилган эди. Уламолар бу борадаги барча ривоятларни ўрганиб чиқиб, Қуръони Карим оятлари қуйидаги нарсаларга ёзилганини таъкидлайдилар: – Хурмо дарахти пўстлоғи. – Тош парчалари. – Ҳайвонларнинг курак суяклари. – Хурмо дарахти шохлари. – Туяга эгар қилинадиган тахталар. – Қоғоз ва тери парчалари. – Саҳифа шаклидаги қоғоз ва терилар. – Турли лавҳлар. – Сопол парчалари ва бошқалар. Тавба сурасининг охирини Абу Хузайма Ансорийдан топдим. Ундан бошқадан топмадим: «Батаҳқиқ, сизларга ўзларингиздан бўлган… Расул келди…» (икки оят)». Ўша икки оятни ҳамма ёддан билса ҳам, уларнинг ёзилган нусхасини излашга киришилган. «Иккитагина оятнинг ёзилган нусхаси топилмаса топилмабди, келинглар, ёдимизда борини ёзиб қўяверайлик», дейилмаган. Охири ўша икки оятнинг ёзуви Абу Хузайма Ансорий розияллоҳу анҳудан топилган. Имом Бухорийнинг бошқа ривоятида Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам гувоҳлигини икки кишининг гувоҳлигига тенглаштирган Хузайма ибн Собитдагина топдим», деганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишининг якка ўзларининг гувоҳликлари икки кишининг гувоҳлиги ўрнига ўтишини таъкидлаганларини ҳам ҳамма яхши билар эди. Бу ҳам бир мўъжиза бўлган11. «Саҳифалар Абу Бакр вафот қилгунича, унинг олдида турди. Кейин Умар ҳаётлигида унинг олдида турди. Сўнг Ҳафса бинт Умар розияллоҳу анҳонинг олдида турди». Бу маълумотлар Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳунинг ўзлари айтган гаплардир. Аммо Қуръони Каримни биринчи бор жамлашдек катта ҳамда масъулиятли ишнинг тафсилотида бошқа гаплар ва ривоятлар ҳам кўп. Ибн Абу Довуд Ҳишом ибн Урвадан, у отасидан ривоят қилади: «Абу Бакр Умар билан Зайдга: «Икковингиз масжид эшигининг олдига ўтириб, ким Аллоҳнинг Китобидан бирор нарсани икки гувоҳ ила келтирса, ёзинглар», деди». Ибн Абу Довуд Яҳё ибн Абдурраҳмон ибн Ҳотибдан ривоят қилади: «Умар келиб: «Ким Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан Қуръондан бирор нарсани талаққий – қабул қилган бўлса, олиб келсин», деди. Улар ўшани саҳифаларга, лавҳларга ва хурмо дарахти пўстлоқларига ёзиб юришар эди. То икки шоҳид гувоҳлик бермагунча, у бирор нарсани ёзмас эди». Демак, иш бошлашдан олдин пухта режа тузилган. Бу режага биноан, ҳамма ёд биладиган ояти карималарни ёддан ёзишга ўтилмаган. Балки ўша ёдланган нарсани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларида ёзиб олган шахс олиб келса, унинг ишончли эканини суриштириш бошланган. Кимнинг қўлидаги Қуръони Каримдан бўлган ёзувга икки одил, балоғатга етган, оқил киши «Бунинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларида ёзилганига биз гувоҳмиз», дея гувоҳлик берсаларгина ёзилган. Ибн Ҳажар буни Абу Бакрнинг Умар ва Зайдга айтган гапларидаги «икки гувоҳ»дан мурод нима эканини тафсир қилаётганда келтиради. Абу Бакр шундай деган эди: «Икковингиз масжид эшигининг олдига ўтириб, ким Аллоҳнинг Китобидан бирор нарсани икки гувоҳ ила келтирса, ёзинглар»12. Бу мунқатиъ (санади узилган) ҳадис бўлиб, Ибн Абу Довуд уни Ҳишом ибн Урва ўз отасидан ривоят қилган йўли орқали чиқарган. Лекин ҳадиснинг ровийлари ишончли одамлардир. Ибн Ҳажарнинг тафсирига кўра, ёзилганга бир гувоҳ ва ёдланганга бир гувоҳ кифоя қилганлиги мулоҳаза қилинади. Жумҳурнинг тафсирига кўра эса ёзилганга икки адолатли гувоҳ, ёдланганга ҳам икки адолатли гувоҳ бўлиши лозимдир. Ёдлаш ёки ёзишда бир кишининг гувоҳлиги кифоя қилмайди. Улар ушбу фикрларига Ибн Абу Довуднинг Яҳё ибн Абдурраҳмон ибн Хотиб йўлидан чиқарган ҳадисини далил қиладилар: «Умар келиб: «Ким Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан Қуръондан бирор нарсани талаққий этган – қабул қилган бўлса, олиб келсин», деди. Улар ўшани саҳифаларга, лавҳларга ва хурмо дарахти пўстлоқларига ёзиб юришар эди. У то икки шоҳид гувоҳлик бермагунча, бирор нарсани ёзмас эди»13. Саховий «Жамалул-қурро» номли китобида: «Ана ўша Муҳаммад ёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларида ёзилганига иккита гувоҳ келтиришдир», дейди. Бу ерда икки тарафлама гувоҳлик бўлмоқда. Биринчиси – оятлар ҳам ёдланган, ҳам ёзилган бўлиши кераклиги. Иккинчиси – оятларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида ёзилганига ва ёдланганига етук сифатларга эга бўлган иккита одам гувоҳлик бериши керак. Ушбу дастурга амал қилган ҳолда Умар ибн Хаттоб ва Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳум бир йил муддатда тарқоқ ҳолдаги Қуръони Карим ёзувларини жамлаб, оятларни тартибга кўра қўйиб, кийик терисига ёзиб чиқдилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу бошчиликларидаги Қуръоннинг ҳаммасини жамлаш ишлари қарийб бир йил орасида ниҳоясига етди. Чунки у киши Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳуга бу ишни ўн биринчи сананинг охирида бўлиб ўтган Ямома воқеасидан кейин буюрганлар, иш эса Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг вафотларига яқин қолганда охирига етган эди. Ямома воқеасидан кейин бир йил ўтиб, ўн учинчи ҳижрий санада у киши вафот топганлар. Шундан келиб чиқиб, Ислом тарихидаги бу улкан аҳамиятга молик иш ўн иккинчи ҳижрий санада амалга оширилган, дея оламиз. Чуқур мулоҳаза қилиб кўрган кишида «Турли парчалар, курак суяклари, терилар ва пўстлоқларга ёзилган Қуръон оятларини қандай қилиб ушбу қисқа муддат ичида тўплаб бўлишди?» деган савол туғилиши табиий. Бунда ўзларини Аллоҳ учун фидо қилган саҳобаларнинг ғайратларига тан бермай иложимиз йўқ. Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳуга қўшилиб, у киши айтганидан бошқа гапни айта олмаймиз: «Аллоҳ Абу Бакрни Ўз раҳматига олсин! У Аллоҳнинг Китобини икки муқованинг орасига биринчи бўлиб жам қилган шахсдир». Умар розияллоҳу анҳу тарихда Қуръонни жамлаш фикрининг соҳиби, Зайд розияллоҳу анҳу эса бу ишни ўрнига қўйиб ижро қилган шахс ўлароқ ёзилиб қолди14. Download 40.51 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling