Малида бмт базасига ҳужум уюштирилди 05. 02. 2016 15: 19 922a- a+


Туркияда мамлакат мудофаа вазирлигининг Сурияга ҳарбий тажовузи эҳтимолига изоҳ берилди


Download 80.78 Kb.
bet2/4
Sana17.06.2023
Hajmi80.78 Kb.
#1542896
1   2   3   4
Bog'liq
siyosiy xabarlar

Туркияда мамлакат мудофаа вазирлигининг Сурияга ҳарбий тажовузи эҳтимолига изоҳ берилди
05. 02. 2016 09:55 3708A- A+

Россия Суриядаги ҳаракатларига берилаётган эътиборни сусайтиришга уринмоқда, деб хабар бермоқда Туркия бош вазири Аҳмет Довудўғлу атрофидаги манбага иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги.
Манба шу тариқа Россия мудофаа вазирлигининг Туркия Сурияга ҳарбий тажовуз қилиши эҳтимоли ҳақидаги баёнотига изоҳ берди.
Аввалроқ Россия мудофаа вазирлиги расмий вакили генерал-майор Игорь Конашенков Туркия-Сурия чегарасида юз бераётган воқеалар Туркиянинг Сурияга бостириб киришга жадаллик билан тайёрланаётганидан дарак беришини айтганди.
Конашенков Россия Мудофаа вазирлиги халқаро ҳамжамиятга турк ўзиюрар артиллерия қурилмалари Суриянинг Латақия вилоятидаги аҳоли пунктларини ўққа тутаётганини исботловчи видеоёзувларни тақдим қилганини таъкидлаб ўтганди.
БМТ МАРда тинчликпарвар кучлар томонидан номусга тегишнинг янги ҳолатлари ҳақида хабар берди
05. 02. 2016 09:01 4650A- A+

БМТнинг Марказий Африка Республикасидаги миссияси томонидан бу давлатда БМТнинг тинчликпарвар кучлари томонидан номусга тегишнинг янги 7 та ҳолати қайд этилди.
Бу тажовузлар ҳақида Human Rights Watch халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти вакиллари 4 февралда чоп этилган ҳисоботларида маълум қилишди.
Ташкилот маълумотларига кўра, ушбу жиноятлар 2015 йилнинг октябридан декабригача Бамбари шаҳрида содир этилган. Ҳуқуқ ҳимоячилари бунинг исботи сифатида тажовузга учраган ўсмирларнинг далилларини келтирмоқдалар.
2015 йилнинг июнида БМТ МАРда француз ҳарбийлари томонидан болалар зўрлангани ҳолатларини тергов қилишни бошлаган. Ўшанда БМТ бош котиби ташқи мустақил тергов ўтказилиши ҳақида қарор қабул қилгани маълум қилинганди.

Америкалик разведкачилар ИШИД позициялари кучсизлашганини қайд этишган. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар тарқатган.
2014 йилда Ироқ ва Суриядаги жангарилар миқдори 20-31 минг атрофида бўлгани қайд этилганди, янги ҳисоботда эса бу миқдор 19-25 минг нафар атрофида экани кўрсатилган.
Оқ уй вакили Жош Эрнестнинг хабар қилишича, ИШИДнинг йўқотишлари АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция ҳарбийларининг қуруқликда олиб борган ҳарбий амалиётлари билан боғлиқ. Эрнест ҳаво ҳужумларининг ҳам муваффақиятли ва самарали ҳаракатларини қайд этиб, ўтган йилда жангариларнинг нуқталарига жами 10 минг мартадан ортиқ ҳаво зарбалари берилган.
Қайд этилишича, ИШИД ўз сафига хориждан одамларни ёллаши ҳам қийинлашган, барча давлатлар бу муаммонинг олдини олишда керакли чораларни амалга оширишаётгани қайд этилган.

Download 80.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling