Малида бмт базасига ҳужум уюштирилди 05. 02. 2016 15: 19 922a- a+


Эрон ракета дастурини давом эттиришини маълум қилди


Download 80.78 Kb.
bet4/4
Sana17.06.2023
Hajmi80.78 Kb.
#1542896
1   2   3   4
Bog'liq
siyosiy xabarlar

Эрон ракета дастурини давом эттиришини маълум қилди
04. 02. 2016 21:34 2445A- A+

Эрон армияси бошлиғи Оятуллоҳ Салоҳий Эрон ўзининг ракета дастурини давом эттиришини маълум қилди. Бу ҳақда Fars ахборот агентлиги хабар берди.
"Биз Эронга нисбатан билдирилган танқидга ҳеч қандай эътибор бермаймиз. Ракета дастури ядровий битимни бузмайди", деб айтди Салоҳий.
Салоҳийнинг айтишича, ракета дастури қўшни давлатлар хавфсизлигига ҳам таҳдид солмайди.
Аввалроқ Эрон баллистик ракетани синовдан ўтказгани сабаб Франция Европа Иттифоқини Эронга нисбатан янги санкциялар киритишга чақиргани маълум қилинганди.
Шунингдек, АҚШ ҳам Эронга нисбатан санкция киритган. Эронга киритилган санкциялар рўйхатига Эроннинг 6 нафар фуқароси, бир нафар Хитой фуқароси, БААдан иккита ва Хитойдан битта компания, шунингдек, Anhui Land Group Сo. Limited ва БААнинг Candid General Trading LLC ва Mabrooka Trading Co LLC. компаниялари киритилган.
Пентагон аскарларнинг насл қолдириши устида бош қотиради
04. 02. 2016 21:16 5632A- A+

Пентагон оғир яраланган аскарларга ҳам репродуктив функцияни сақлаб қолиш имконини берадиган тажрибавий дастурни ишга туширмоқда. Бу ҳақда The New York Times нашри ёзмоқда.
Дастур ташаббускори мудофаа вазири Эштон Картердир. Эндиликда ҳарбий хизматга келувчи эркак ва аёллар спермаси ва тухум ҳужайраларини сақлашга топширади. Барча харажатларни мудофаа идораси ўз зиммасига олади.
Шу тариқа аскарларнинг жанговар руҳини кўтариш режалаштирилмоқда. Насл қолдириш масаласи ҳал қилинганидан сўнг ҳарбий хизматчилар оғир жароҳат олиш истиқболига енгилроқ муносабатда бўлиши кутилмоқда.Бундан ташқари, 20-40 ёшдаги аёлларнинг армиядан кетиб қолиши билан боғлиқ муаммо ҳам ҳал қилинади: бу ёшда аёллар одатда армиядан кетиб, ўзларини фарзанд кўриш ва оила қуришга бағишлайдилар.

4 февраль куни Истанбул шаҳрининг Султанбейли тумани ҳудудида кучли портлаш содир бўлди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар тарқатган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳудуддаги чиқинди идишига ўрнатилган портловчи қурилма ҳаракатга келган. Натижада 2 киши бу портлаш туфайли жароҳатланган.
Айни вақтда воқеа жойида махсус хизматлар вакиллари иш олиб боришмоқда. Ҳозирча тафсилотлар маълум қилинмаган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Туркиянинг бу шаҳридаги Султонаҳмад майдонида кучли портлаш содир бўлган ва 10 киши ҳалок бўлиб, 15 киши жароҳатланганди. Ҳалок бўлганларнинг асосий қисми германиялик сайёҳлар бўлганди.
Download 80.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling