Малида бмт базасига ҳужум уюштирилди 05. 02. 2016 15: 19 922a- a+


ОАВ: Саудия Арабистони Сурияда ИШИДга қарши қуруқликдаги ҳарбий ҳаракатларни бошлашга тайёр


Download 80.78 Kb.
bet3/4
Sana17.06.2023
Hajmi80.78 Kb.
#1542896
1   2   3   4
Bog'liq
siyosiy xabarlar

ОАВ: Саудия Арабистони Сурияда ИШИДга қарши қуруқликдаги ҳарбий ҳаракатларни бошлашга тайёр
05. 02. 2016 08:35 2567A- A+

Агар АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция Сурияда қуруқликдаги ҳарбий амалиётларни бошласа, Саудия Арабистони ҳам бундай амалиётларда иштирок этиши учун ўз ҳарбийларини жўнатишга тайёрлиги маълум қилинди. Бу ҳақда подшоҳликнинг юқори мартабали ҳарбий амалдорларидан бирига асосланиб, Рейтер агентлиги хабар тарқатган.
Брифинг чоғида АҚШ Давлат департаменти вакили Жон Кирби халқаро коалиция ўз ҳамкорларининг ИШИДга қарши барча ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини, аммо қуруқликдаги ҳарбий ҳаракатларни бошлаш тўғрисида ҳали Саудия Арабистони томонидан аниқ таклиф берилмаганини маълум қилган.
"Мен бу хабарга изоҳ беришни истамайман, ҳозирча уни ўрганиб чиқмадик ҳам", дейди у.
Дунёдаги энг ночор иқтисодга эга давлатлар рўйхатида Венесуэла биринчи бўлди
05. 02. 2016 06:59 7314A- A+

Bloomberg агентлиги дунёнинг "энг ночор" иқтисодиётга эга давлатлар рўйхатини чоп этди. Агентлик бу рўйхатни 63 давлат ҳақидаги маълумотлар асосида тайёрлади. Ночорлик индекси (Misery Index) бу ишсизлик ва инфляция даражаси ҳисобга олинадиган кўрсаткичдир.
2015 йилда "энг ночор" давлат Венесуэла бўлди. 2015 йилда бу мамлакатда инфляция 98,3 фоизни, ишсизлик 6,8 фоизни ташкил қилди. 2016 йилда мамлакатда инфляция 152 фоиз, ишсизлик 7,7 фоиз бўлиши прогноз қилинмоқда.
2-ўринни 57,8 пункт билан Украина эгаллади. Расмий маълумотларга кўра, Украинада инфляция 43,3 фоизни, ишсизлик 9,4 фоизни ташкил қилган. 2016 йилда Украинанинг ночорлик индекси 26,3 пунктгача тушиши, яъни иқтисодиёти Венесуэла, Аргентина, ЖАР ва Грецияникидан яхшиланиши прогноз қилинмоқда.
Бешта энг ночор иқтисодиётга эга давлатлар қаторидан шунингдек Аргентина, ЖАР ва Греция ўрин олди.
МДҲ давлатларидан Россия 7-ўринни, Қозоғистон 9-ўринни эгаллади. 2016 йилда бу давлатлар мос равишда 14- ва 10-ўринни эгаллаши прогноз қилинмоқда.
2016 йилда бу борада Аргентина 2-ўрин, ундан кейинги ўринларни ЖАР, Греция, Украина, Испания, Сербия, Туркия, Бразилия ва Қозоғистон эгаллаши прогноз қилинмоқда.
Таҳлилчиларнинг фикрича, энг мақбул иқтисодий вазият АҚШ, Малайзия, Руминия, Буюк Британия, Гонконг, Дания, Хитой, Жанубий Корея, Тайвань ва Японияда кузатилмоқда.
2016 йилда "Энг кам миқдорда ночор иқтисодиётга эга" давлатлар Швейцария, Сингапур ва Таиланд бўлади.

Download 80.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling