16 та объект тўлиқ ишга туширилиб, 29,7 млрд сўм ҳамда 2,1 млн АҚШ долл. инвестиция киритилди ҳамда 340 та янги иш ўринлари яратилди, шулардан, камбағал тоифадаги аҳоли – 219 та, аёллар – 68 та, ёшлар – 53 та.
Шунингдек, жами 39,4 млрд сўм ва 22,0 млн Евро миқдорида инвестиция киритиш ва 561 та иш ўрни яратиш мажбуриятлари билан сотилган 6 та давлат активлари бўйича мониторинг олиб борилмоқда.
Назоратдаги шартномаларнинг 6 тасида бажариш муддати ўтган (шунлардан, 3 таси – 1 ойдан ортиқ) бўлиб, шундан 1 тасини бекор қилиш бўйича судга даъво аризалари киритилган.
Ўз навбатида, инвестиция киритиш ва янги иш ўрни яратиш мажбуриятлари билан сотилган 3 та давлат активлари бўйича олди-сотди шартномалари харидорлар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги сабабли белгиланган тартибда бекор қилинди.
IV. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш ва савдога чиқариш:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил
18 мартдаги ПҚ–168-сон қарорига асосан вилоят бўйича савдолардан 2852 та ечилган ер участкалари бўйича буюртманомалар “Yerelektron” ААТ тизимига киритилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 февралдаги 71-сон қарорига асосан:
фуқаролар ва юридик шахслар томонидан ўзларига тегишли бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича “Yerхususiylashtirish” ААТга 3175 та аризалар келиб тушган бўлиб, шундан, 2606 та рад этилган, 169 та ўрганиш жараёнида, 169 та тўлов қилиш учун инвойс шакллантирилган, 68 та давлат ордери берилган.
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини аукцион савдоларига чиқариш бўйича “Yerelektron” ААТга 10 459 та 471,1 гектар бўш турган ер участкалари киритилган, шундан, 6 141 та 217,3 гектар ер участкаси савдога чиқарилган ва 969 та (60,1 гектар) 22,8 млрд.сўмга сотилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |