Маълумот I. Давлат иштирокидаги корхоналар реестри
Давлат мулкини ижарага бериш
Download 37.04 Kb.
|
0 Справка Умумий Сурхондарё вилояти (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 15,0 млрд. сўм
- 2022 йилга
Давлат мулкини ижарага бериш.
2023 йил 25 январь ҳолатига Сурхондарё вилоятида давлат мулкини ижарага бериш бўйича умумий қиймати 26,2 млрд. сўмлик 1 341 та (майдони 372,7 минг кв.м) ижара шартномалари тузилган. Вилоятда давлат, давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган мулкларини ижарага беришдан тушадиган маблағлар учун 2022 йил режаси 15,0 млрд. сўм этиб белгиланган. 2023 йил 1 январь ҳолатига 9,1 млрд. сўм давлат мулкларидан, 5,9 млрд. сўми давлат улуши мавжуд корхоналар мулкларини ижарага беришдан режага нисбатан 100,0 фоиз маблағлар ундирилиши таъминланган. Жорий йил бошидан 755 та давлат мулки объектлари “E-auksion” савдо платформасига савдога чиқарилган, шундан 159 тасининг савдоси давом этмоқда. VI. Давлат иштирокидаги корхоналар корпоратив ва молиявий ҳолати таҳлили: Вилоятда фаолият кўрсатаётган 107 та (шундан 27 таси Агентлик иштирокидаги) давлат иштирокидаги корхоналар мавжуд. Тармоқлар кесимида: бозор ва савдо комплекслар – 43 та, йўл транспорт – 18 та, қишлоқ хўжалиги –15 та ва бошқалар – 41 та. Мазкур корхоналардан 89 таси фаолият кўрсатаётган, 2 таси банкрот, 10 таси фаолият кўрсатмаётган ва 6 таси тугатиш жараёнидаги корхоналар. 2022 йил 9 ойи якуни бўйича молиявий кўрсаткичлари: жами соф тушуми 319,8 млрд.сўмни (ўсиш 22,0 % га кўпайган), харажатлар 110,8 млрд.сўмни, соф фойда 5,2 млрд.сўмни (60,3 % га купайган), зарар миқдори – 1,4 млрд. сўмни (46,3%га кўпайган), дебиторлик қарзлар 131,9 млрд.сўмни (2,7%га камайган), кредиторлик қарзлар 219,2 млрд.сўмни (2,8%га кўпайган) ташкил этган. Фаолият кўрсатаётган 89 та корхоналардан 73 таси бўйича 2023 йилга мўлжалланган бизнес режаси ишлаб чиқилган бўлиб, Агентликнинг kpi.davaktiv.uz сайтига жойлаштирилган, қолган 16 та корхоналарнинг бизнес режаси ишлаб чиқилмаган. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 сентябрдаги 800-сон қарорига асосан 16 та ва 2021 йил 3 июндаги 350-сон қарорига асосан 69 та давлат иштирокидаги корхоналарни тугатиш ва 5 тасини филиал кўринишида қайта ташкил белгиланган. Ҳозирда 54 та корхона тугатилди, 5 тасини филиал кўринишида қайта ташкил этилди. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 02/59-35-сон топшириғига асосан вилоятда жами 10 та (1 та зарар кўрган ва 9 та иқтисодий таваккалчилик ҳолатидаги) давлат иштирокидаги корхоналарни молиявий соғломлаштиришга қаратилган 2022 йилга мўлжалланган “йўл хариталари” – дастурлари ишлаб чиқилган. Ушбу корхоналар бўйича 2022 йилга мўлжалланган дастурлар мониторинги юритилган, натижада: - маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 204,8 млрд сўм прогноз қилинган, амалда 164,9 млрд сўмни (80,5%) ташкил этган. Маълумот учун, прогноз кўрсаткичлари “Қумқўрғон туман йўллардан фойдаланиш” ДУКда – 9,1 млрд сўмга (39,%), “Ангор туман йўллардан фойдаланиш” ДУКда – 13,2 млрд сўмга (65,%), “Олтинсой туман йўллардан фойдаланиш” ДУКда – 12,2 млрд сўмга (67%), “Денов туман йўллардан фойдаланиш” ДУКда – 55,4 млрд сўмга (73%), “Сариосиё туман йўллардан фойдаланиш” ДУКда – 22,9 млрд сўмга (84%), “Ҳарбий савдо-Ҳайрабод” ДУКда – 0,7 млрд сўмга (98%), бажарилган. - соф фойда миқдори 4,2 млрд сўм прогноз қилинган, амалда Download 37.04 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling