Маълумот махаллий бюджет


Download 154.94 Kb.
bet4/4
Sana16.06.2023
Hajmi154.94 Kb.
#1498558
1   2   3   4
Сек
тор

Ташаббускор

Лойиҳа номи

Лойиҳа қиймати,
млрд сўмда


шужумладан, молиялаштиришманбалари

Ишўринлари

ўзмаблағи,
млрд. сўм


банккредити
(инвестицияси),
млрд. сўм

хорижий кредит линия,
(минг долл.)

хорижий инвестиция, (минг долл.)


Жами

55

558,8

375,3

8,9

850

20 100

1146

2-сектор

"Маҳмуд Самарқандий" МЧЖ

Замонавийиссиқхонаташкилқилиш

304,2

220,7



10 000

420

1-сектор

"Brobeans" МЧЖ

Эко туризмниривожлантиришучун логистика маркази, меҳмонхонаташкилэтиш

58,1

6,7



6 200

170

3-сектор

"JapanTradingcompany" МЧЖ

Тиббиётқўлқоплари, шиприцишлабчиқаришниташкилэтиш

20,9

0,0



2 500

120

3-сектор

"JapanTradingcompany" МЧЖ

Замонавий гипермаркет

8,3

0,0



1 000

35

4-сектор

Сочак экспорт интерпрайс

Печений вакандолатмахсулотлариишлабчикариш

6,7

0,0

3,3


400

50

Ушбу лойихаларнинг амалга оширилиши натижасида далат бюджетига жами 6.3 млрд.сум микдорида солик ва туловлар хисобланади:

Соха

Яратиладиган иш урни

Йиллик товар айланмаси млрд.сум

Тўланадиган соликлар

Сони

иш ўрни

ЖАМИ

Подоход млрд.сум

Пенсия жамгармаи млрд.сум

ягона солик солик имтиёзлари билан бирга млрд.сум


55

1146

284,8

8,89

1,28

1,28

6,3

Қишлокхужалиги

33

513

126,5

0,74

0,37

0,37


Саноат

11

370

93,0

4,78

0,53

0,53

3,7

Хизмат

11

263

65,3

3,37

0,38

0,38

2,6

Туризм соҳаси. Туманда ички ва ташқи туризмни ривожлантириш туристлар оқимини кўпайтириш мақсадида, Боғизагон МЧЖ, “Агромир адас” қўшма корхоналарида вино дегустация заллари, “Сиёб саховати” қўшма корхоналари ҳудудида консерва маҳсулотлари кўргазмаси, “Сиёб Шавкат Орзу” фермер хужалигида агротуризм мажмуасини, ҳунармандчилик наъмуналари, рассомчилик ва амалий санъат асарлари кўргазмаси ташкил этилган.
Шунингдек жами 26 ўринли қулай шарт-шароитларга эга 3 та уй меҳмонхонаси ташкил этилган бўлиб, ушбу уй меҳмонхоналари туман марказида жойлашган.
Ўзбекситон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг “2017-2019 йилларда Самарқанд шаҳри ва Самарқанд вилоятининг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан туманда туристлар оқимини кўпайтириш , ҳудудда замонавий туризм инфратузилмасини изчил ривожланишини таъминлаш, замонавий талабларга мувофиқ кўрсатиладиган туризм, меҳмонхона ва транспорт хизматлари турларини кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилган.
Жумладан, 4 лойиҳа жами 13 млрд 350 млн.сўм шундан 5 млрд.150 млн. сўм ташаббускорларнинг ўз маблағи 50 млрд.сўм тижорат банк кредит маблағлари ҳамда 400 минг АҚШ доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш натижасида Меҳмонхона Туризм ва дам олиш масканларини ташкил этиш режалаштирилган. Шунингдек 41 та хизмат кўрсатиш инфратузилмаси куриш, қулай географик жойлашуви, эътиборга олиб, янги туризм йўналишлари ташкил этиш, 1 та илмий 2 та спорт-рекреацион зона, 3 та гастрономик туризм объектлари, 7 та экотуризм ва агротуризм объекти, 2 та тиббиёт туризмга оид лойиҳа, ҳамда 11 та зиёрат туризми соҳасидаги лойиҳалар амалга оширилиши режалаштирилган.
Ўзбекситон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3514-сонли қарорига асосан туманда Маънавият маърифат маркази ҳамда матбуот хизмати билан биргаликда “Ўзбекистон бўйлаб, саёҳат қил!” ички туризмни ривожлантириш дастурини амалга ошириш бўйича кенг тарғибот ташфиқот ишлари амлга оширилди.
Кишлоқ хўжалик. Туманда 2018 йилда 16.4 минг гектар ер майдони мавжуд бўлиб, фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан 13.3 минг гектар майдонда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирилади.
Қишлоқ хўжалик ерларининг 3.1 минг гектар (18.9 фоизи) яйлов майдонлар,
5.9 минг гектар (36.1 фоизи) кўп йиллик дарахтзорларга, 13.3 минг гектар (100 фоизи) сувли майдонларга, 2.3 минг гектар (14.2 фоизи) томорқа майдонларга, 0.3 минг гектар (2.2 фоизи) ўрмонзорларга ва 4.8 минг гектарга (29.2 фоизи) бошқа ер майдонларга тўғри келган.
Туманда аҳоли томорқалари 3,6 минг гектарни, шундан, 1.4 гектари боғ ва токзорлар, 0,8 минг гектари иморат билан банд бўлган майдонларни ташкил этади.
2018 йил якуни билан барча тоифадаги хўжаликларда жами 338 минг тонна, шундан 32,1 минг тонна ғалла, 88.8 минг тонна сабзавот83,7 минг тонна картошка, 63,0 минг тонна узум, 34,0 минг тонна мева, 3.6 минг тонна полиз, 160 тонна соя хамда 600 тонна дуккакли дон маҳсулотлари, 25 минг тонна сут, 3,5 минг тонна гўшт, 36 тонна балиқ, 34 тонна асал, 3 минг тонна парранда гўшти ва 1,5 млн дона тухум ишлаб чиқарилган.
Туман асосан, ғаллачилик ва мева сабзавотчилик ихтисослашган бўлиб, 1268 та фермер хўжаликларида 5325 гектар майдонда бошоқли дон экинлари экилган, 550 гектар картошка, 50,0 гектар майдонга полиз, 80 гектарга мойли, 1034 гектар озуқа экинлар экинлар экилган, 1034 гектар боғ, шундан 85 гектар интенсив боғ ва 2469 гектар узумзорлар мавжуд.
Туманда мавжуд 859 та сабзавотчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларида жами экилган сабзавот 861 гектарни ташкил этиб, шундан 168 гектарга помидор, 242 гектар майдонга пиёз, 159 гектар аччиқ қалампир, 70 гектар болгар қалампири, 60 гектар ош лавлаги 56 гектар карам ҳамда 106 гектар майдонга бошқа турдаги (сабзи, чеснок, кабачка бодринг, кўкатлар) сабзавот экинлари экилиб 35742 тонна ҳар хил турдаги чабзавот етиштирилди.
Туманда 2018 йилда 395 та боғдорчилик йўналишидаги фермер хўжаликлари ҳисобга олинган бўлиб, уларнинг ихтиёрида 1034 гектар боғ майдонлари мавжуд, шундан 949 гектар маҳаллий ва 85 гектар интенсив боғлардир. Ҳозирги кунда ушбу боғ майдонларининг 856 гектар майдони ҳосилга кирган ва жорий йилда 17098 тонна мева ишлаб чиқарилди.
Туманда 599 та узумчилик йўналишидаги фермер хўжаликлари фаолият олиб бораяпти. Уларнинг ихтиёрига жами 2469 гектар майдон бириктирилган бўлиб, 2312 гектар ток майдони ҳосилга кирган. Шундан, 1122 гектар майдон хўраки, 549 гектар майдон саноатбоп ва 797 гектар майдон кишмишбоп майдонлардир, 2018 йил якуни билан 37158 тонна узум ишлаб чиқарилди.
Туманда кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш бўйича қабул қилинган дастурга асосан 18 та фермер хўжаликлари томонидан 522 бош қорамол олиб келинди.
Шунингдек, тумандаги 4 та фермер хўжалиги томонидан 300 бош қўй, бир нафар фермер хўжалиги томонидан 170 минг бош парранда олинган. Бундан ташқари 5 та фермер хўжалиги томонидан балиқчиликни ривожлантириш учун 35,1 минг чавоқ, 10 та фермер хўжаликлари томонидан 540 уя асалари, 2 та фермер хўжалиги томонидан 230 та эчки, 3 та фермер хўжаликлари томонидан 45 гектар интенсив боғ яратиш бўйича дастурий кўрсаткичлар тўлиқ бажарилган. Шунингдек 8 та фермер хўжаликлари томонидан 6 гектар иссиқхона ташкил этилган.
Ушбу дастур бўйича 759 та янги иш ўринлари ташкил этилиши белгиланган бўлиб, ҳозиргача 606 та янги иш ўринлари ташкил этилган бўлиб, дастур 80 фоизга бажарилган.
Туманда 16 та қорамолчилик йўналишидаги фермер хўжаликлари фаолият кўрсатиб, уларга жами 1244 гектар сувли ер майдонлари бириктирилган. Ҳозирги кунда уларнинг ихтиёрида 4141 бош қорамол, жумладан, 1850 бош сигир мавжуд. Улар томонидан 25054 тонна сут ва 3522 тонна гўшт маҳсулотлари етиштирилган. Мазкур фермер хўжаликларининг балансида 160 та қишлоқ хўжалиги техникалари мавжуд.
Туманда 21 та балиқчилик йўналишидаги фермер хўжаликлари фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг ихтиёрида жами 14 гектар сунъий хавза майдонларида фаолият олиб бормоқдалар. Жорий йилда 36 тонна балиқ маҳсулотлари етиштирилган. Етиштирилган балиқ маҳсулотлари туман ички истеъмол бозорларида сотилмоқда.
Жорий йилда 3 та паррандачилик йўналишидаги фермер хўжаликлари фаолият юритмоқда. Уларга жами 28,0 гектар ер майдон бириктирилган. Фермер хўжаликларида жами 1187 минг бош паррандалари мавжуд ва йиллик 2968 тонна парранда гўшти ишлаб чиқариши режалаштирилган бўлиб, белгиланган режалар 100 фоизга бажарилган.
Жорий йилнинг ўтган даврида ўртача туман аҳолиси 191,7 минг нафарни ташкил этган бўлиб, аҳолини чорвачилик маҳсулотларига бўлган белгиланган йиллик меъёр талабининг аҳоли жон бошига қондирилиши гўшт маҳсулотлари бўйича 312,0 фоизга, сут 289,0 фоизни ташкил қилган бўлса, тухум 225 фоиз, балиқ 114,6 фоизга таъминланган.
Туманда замонавий иссиқхоналар қуриш ҳисобидан сабзавот маҳсулотлари олиш учун кенг имкониятлар мавжуд бўлиб, ўтган йилларда 24,5 гектар майдонда ташкил этилган 12 та иссиқхона фаолият кўрсатиб келмоқда.
Шунингдек, мавжуд қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш, куз-қиш даврида аҳоли эхтиёжлари учун қишлоқ хужалик маҳсулотлари заҳирасини яратиш мақсадида сиғими 10800 тонналик 10 та совуқхоналар ташкил этилган.
Курилиш. 2018 йилда “Обод қишлоқ” дастурига туман прокурори (Ф.Абдухаликов) секторида жойлашган “Нурли йўл” МФЙ Бахшитепа қишлоғи ва туман ИИБ бошлиғи (М.Шермухамедов) сектори ҳудудида жойлашган “Шопулот” МФЙ Шопулот қишлоғи танлаб олинди
Туман хокимининг қарори билан “Нурли йўл” МФЙ Бахшитепа қишлоғида сектор раҳбари туман прокурори бошчилигида 27 кишидан иборат, “Шопулот” МФЙ Шопулот қишлоғида сектор раҳбари туман ИИБ бошлиғи бошчилигида 26 кишидан иборат доимий ишловчи ишчи гуруҳ ва штаб ташкил қилинди.
Дастлабки ҳисоб-китоблар асосида қишлоқларда олиб бориладиган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Унга кўра қишлоқларда мавжуд 908 та (Бахшитепа қишлоғида 608 та, Шопулот қишлоғида 300 та) хонадонларда яшовчи 6064 нафар (Бахшитепада 3595 нафар, Шопулотда 2469 нафар) аҳоли турмуш даражасини яхшилаш учун:
-703 та (Бахшитепа қишлоғида 434 та, Шопулот қишлоғида 269 та) уй-жойларда 3 млрд 860 млн сўм (Бахшитепа қишлоғида 2 378 млн сўм, Шопулот қишлоғида 1 482млн сўм)га уй-жойларни таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини олиб борилди;
-2 та ичимлик суви иншоати ва 5,8 км тармоқ 830 млн сўмга (Бахшитепа қишлоғида 412 млн.сўмга 1 та скв ва 3,1 км тармоқ, Шопулот қишлоғида 418 млн.сўмга 1 та скв ва 2,7 км тармоқ) тортиш ишлари бажарилди;
-2 та янги ТП ва 5,5 км электр тармоқ 243 млн сўмга (Бахшитепа қишлоғида 185,2 млн сўмга 1та янги ТП ва 4,1 км тармоқ, Шопулот қишлоғида 57,3 млн сўмга 1 та янги ТП ва 1,4 км тармоқ)ларини таъмирланди:
-8,3 км ички хўжаликлараро йўлларни таъмирлаш 1 млрд 958 млн сўмга (Бахшитепа қишлоғида 1002,0 млн сўмга 5,5 км, Шопулот қишлоғида 956 млн сўмга 2,8 км) ички йўлларни таъмирланди:
-300 та суюлтирилган газ баллонлари 91,6 млн сўмлик (Бахшитепа қишлоғида 48,5 млн сўмга 150 дона, Шопулот қишлоғида 48,5 млн сўмга 150 дона) билан таъминланди;
-335 та хонадонда 838 млн сўмга (Бахшитепа қишлоғида 308 млн сўмга 123 та, Шопулот қишлоғида 530 млн сўмга 212 та) тозалов иншоатлари ва оқава сув ҳандаклари (хожатхоналар)ни тозаланди;
-6 та ижтимоий инфратузилма объектларини қуриш(таъмирлаш) 5 млрд 103 млн сўм (Бахшитепа қишлоғидаги 15-умумтаълим мактаби ва 25 мактабгача таълим муассасаси, Бахшитепа ҚВП) ҳамда 1 млрд 459 млн сўм (Шопулот қишлоғидаги 26-умумтаълим мактаби, 30 мактабгача таълим муассасаси, Адас ҚВП) таъмирлаш ишлари тугатилди.
-13 та бозор инфратузилмалари объектларини қуриш (таъмирлаш) ишлари (Бахшитепа қишлоғида 6 та, Шопулот қишлоғида 7 та) бажарилди.
2019 йил “Обод қишлоқ” дастурига 3 та яъни
-Навбахор МФЙ Наққашон қишлоғи;
-Олмазор МФЙ Олмазор қишлоғи;
Download 154.94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling