2213 та, шу жумладан, сиёсий партиялар вакиллари учун 1660 та ҳамда маҳаллий кузатувчилар учун 553 та “Маҳаллий кузатувчилар учун эслатма” мавзусидаги ўқув қўлланмаси тарқатилди.
Шунингдек, Ички ишлар ва Миллий гвардия бўлимларидан участкаларга бириктирилган масъуллар учун 1106 та “Ички ишлар органлари ва миллий гвардия ходимлари учун эслатма” етказиб берилди.
6. масала: Референдум ўтказувчи 12-Хоразм округи ҳақида:
Марказий сайлов комиссияси томонидан 2023 йил 23 мартда Хоразм вилояти ҳудудида 21 нафар аъзодан иборат Референдум ўтказувчи 12-Хоразм округи комиссияси ташкил этилди. (рўйхат илова қилинади).
Округ комиссияси ва Матбуот маркази учун Урганч шаҳри Маърифат маҳалласида жойлашган “Ёшлар маркази” биносидан хоналар ажратилди.
Референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш календарь режаси бўйича 2023 йил 27 март санасида 12-Хоразм округ комиссиясининг биринчи йиғилишини ўтказилиб, унда округ комиссиясининг иш режаси, аъзоларнинг кунлик навбатчилик жадвали, комиссия иш хужжатлари номенклатураси тасдиқланди ҳамда комиссия аъзолари ўртасида вазифалар тақсимланиб ташкилий масалалар муҳокама қилинди.
12-ХОРАЗМ ОКРУГИ КОМИССИЯСИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН ҚАРОРЛАР:
2023 йил 27 март 1-сонли қарор . Ўзбекистон Республикаси Референдумини ўтказувчи 12-Хоразм округ комиссиясининг “Референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича иш режаси”ни тасдиқлаш тўғрисида.
2023 йил 27 март 2-сонли қарор. Ўзбекистон Республикаси Референдумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида 12-Хоразм округ комиссияси аъзоларининг вазифалар тақсимотини тасдиқлаш тўғрисида.
2023 йил 27 март 3-сонли қарор. Ўзбекистон Республикаси Референдумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида 12-Хоразм округ комиссияси аъзоларининг навбатчилик жадвалини тасдиқлаш тўғрисида.
2023 йил 27 март 4-сонли қарор. Ўзбекистон Республикаси Референдумини ўтказувчи 12-Хоразм округ комиссиясининг иш хужжатлари номенклатурасини тасдиқлаш тўғрисида.
2023 йил 28 март 5-сонли қарор O‘zbekiston Respublikasi Referendumini o‘tkazuvchi referendum uchastkalarini tuzish to‘g‘risida.
2023 йил 5 апрел 6-сонли қарор Референдум ўтказувчи участка комиссиялари таркибини тасдиқлаш тўғрисида.
2023 йил 5 апрел 7-сонли қарор O‘zbekiston Respublikasi referendumini o‘tkazuvchi 12-Xorazm okrug komissiyasi huzuridagi matbuot markazining faoliyatini tashkil etish to‘g‘risida.
2023 йил 13 апрел 8-сонли Қарор. O‘zbekiston Respublikasi referendumini o‘tkazuvchi 12-Xorazm okrug komissiyasida tibbiy xizmatni tashkil qilish to‘g‘risida.
Do'stlaringiz bilan baham: |