Маълумотлар базасида ишлаш кўникмалари режа


Download 1.45 Mb.
bet1/4
Sana03.02.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1149822
  1   2   3   4
Bog'liq
М Б NoSQL


МАЪЛУМОТЛАР БАЗАСИДА ИШЛАШ КЎНИКМАЛАРИ


РЕЖА:

  1. Маълумотлар базаси асосий тушунчалари. Ахборотларни сақлашда маълумотлар базасининг асосий функциялари ва вазифалари.

  2. Маълумотлар базасининг турлари ва жараёнларни автоматлаштиришдаги уларнинг ўрни.

  3. Маълумотлар базасининг асосий объектлари.

  4. Маълумотлар базасини яратиш усуллари.

  5. Маълумотлар базаси жадвалларни яратиш ва таҳрирлаш.

  6. Маълумот майдонлари турлари.

  7. Мавжуд маълумотлар базаси билан ишлаш: киритиш, таҳрирлаш ва ахборотларни ўчириш.

  8. Ёзувларни қидириш, тартиблаш ва танлаш.



Маълумотлар базаси асосий тушунчалари.
Маълумотлар базаси (МБ) — бу аниқ предмет соҳадаги шакллантирилган ахборотлар тўплами. МБ — бу элементлар, бир хил тузилишга эга ёзувлар кўринишида тартибланган ахборотдир. Ёзувларни қайта ишлаш учун уларни тартиблаш, берилган қоида бўйича танлаш имконини берадиган махсус дастурлар қўлланилади. МБ ахборотларни сақлаш, қидириш ва тартиблашнинг компьютер технологиясига тегишлидир.
МБ ни бошқариш ва ишлашини таъминлайдиган дастурий таъминот маълумотлар базасини бошқариш тизими дейилади (МББТ). МББТ маълумотларни киритиш, текшириш, қидириш, қайта ишлаш ҳамда уларни ҳисобот шаклида босмага чиқаришни таъминлайди.


Ахборотларни сақлашда маълумотлар базасининг асосий функциялари ва вазифалари
МБ асосий 2 та элементни ўз ичига олади: шахсий маълумотлар базаси ва бошқариш тизими. Кўпгина МБ тизимлари МББТ тизимлари орқали мурожаат қилинадиган маълумотларни қайта ишлаш дастурларини ўз ичига олади.

МБ

МББТ

Амалий дастурий таъминот

Расм.1. МБ тизимлари компонентлари
МББТ 2 хил гуруҳдаги функциялар бажарилишини таъминлайди: фойдаланувчилар(ёки амалий дастурий таъминот, АДТ)га МБ га рухсат бериш ва МБ даги маълумотларни қайта ишлаш ва бошқариш.
МБ нинг асосий вазифаси бир хил маълумотлар тўпламидан максимал сондаги иловаларда фойдаланишдир. Ихтиёрий МБ кенгайиш қобилияти ва маълумотларга бўлган талабларнинг ўзгаришини таъминлаш имкониятига эга бўлиши керак.
Ахборот тизимининг асосий вазифасиахборотларни шундай кўринишда сақлаш керакки, керак бўлганда улардан тез фойдаланиш ва янгилаш мумкин бўлсин.
МБ предмет соҳасининг ташқи дунёсининг ахборот моделидир. Унда қоида бўйича объект, унинг хоссалари, характеристикалари ҳақидаги маълумотлар сақланади. Ташқи дунёда объектлар ўзаро боғланган, шунинг учун МБ да бу боғлиқликлар ифодаланиши керак.
ЭҲМ хотирасида МБ нинг ДТ жорий ҳолатига мослигини таъминловчи предмет соҳасининг динамик модели ҳосил қилинади. МБ нинг бир хил маълумотлари кўплаб амалий масалаларни ечишда қўлланилиши мумкин. Бу билан МБ ЭҲМ ташқи хотирасидаги бошқа маълумотлар тўпламидан фарқ қилади.

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling