Маълумотлар базасида ишлаш кўникмалари режа


Маълумотлар базасининг турлари ва жараёнларни автоматлаштиришдаги уларнинг ўрни


Download 1.45 Mb.
bet2/4
Sana03.02.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1149822
1   2   3   4
Bog'liq
М Б NoSQL

Маълумотлар базасининг турлари ва жараёнларни автоматлаштиришдаги уларнинг ўрни
МБ даги маълумотлар аниқ мантиқий тузилишга эга, яъни МББТ таъминлайдиган қандайдир модел кўринишида ифодаланади.
МБ нинг қуйидаги турлари мавжуд:
• иерархик.
• тармоқли.
• реляцион.
• объектга йўналтирилган.
Иерархик моделда маълумотлар иерархик тузилишда ифодаланади. Бу усул иерархик тартибланган ахборотлар билан ишлаш учун қулайдир.
Тармоқ моделида маълумотлар ихтиёрий граф кўринишида ифодаланади. Тармоқ ва иерархик моделларнинг афзаллиги хотира ва тезкорлик харажатлари кўрсаткичлари бўйича самарали татбиқининг мавжудлигидир. Тармоқ моделининг камчилиги унинг асосида қурилган МБ схемаларининг мураккаблигидир.

Маълумотларнинг Реляцион модели инглизча relation — алоқа, боғланиш сўзидан олинган. Бунда маълумотлар жадвал кўринишда ифодаланади. ШЭҲМ лардаги учун кўпчилик замонавий МБ лари реляцион кўринишдадир.


Реляцион моделнинг афзаллиги унинг соддалиги, ЭҲМ да қўллаш қулайлиги, назарий асослари мавжудлиги ва сўровларни шакллантиришда МБ силлиқ схемаларини шакллантириш имконияти мавжудлигидир.

Маълумотларнинг реляцион модели асосан ўртача ҳажмдаги МБ лар учун қўлланилади. МБ да жадвалларнинг кўпайиши билан унда ишлаш тезлиги сезиларли пасаяди. Маълумотларнинг реляцион моделини қўллаб мураккаб тузилишли тизимлар(лойиҳалашни автоматлаштириш тизимлари)ни яратишда муаммолар пайдо бўлади.
Объектга – йўналтирилган МБ реляцион ва тармоқ моделли маълумотларни ўзида бирлаштиради ва мураккаб тузилишли МБ яратишда қўлланилади.
МБ нинг асосий объектлари.
МБ нинг асосий элементлари бўлиб жадваллар, сўровлар, маълумотлар схемалари, формалар, ҳисоботлар, макрослар ва модуллар ҳисобланади.
Жадваллар фойдаланувчи томонидан берилган соҳа объекти ҳақидаги маълумотларни сақлаш учун яратилади. Жадвал майдон(устун)лар ва ёзув(сатр)лардан ташкил топади. Ҳар бир майдон соҳа объектининг бир катталигини ўз ичига олади. Ёзувда бир ахборот объекти ҳақидаги маълумотлар сақланади.
Сўровлар. Сўровлар бир ёки бир неча жадваллардан керакли маълумотларни танлаш учун хизмат қилади. Сўров натижаси бўлиб маълумотларни қайта ишлашда МБ нинг бошқа жадваллари қатори фойдаланиладиган жадвал ҳисобланади. Сўровда белгиланган жадвалларнинг қайси майдонларини танлашни, улар асосида ёзувларни қандай шакллантиришни курсатиш мумкин. Сўровлар жадвалдаги маълумотларни янгилаш, ўчириш, янги маълумотларни қўшиш ҳамда мавжуд жадваллар асосида янгиларини яратиш имконини беради.
Маълумотлар схемаси жадвалларни қайси майдонлар орқали бир-бири билан боғланишини, бу жадваллар маълумотларнинг бирлашиши қандай бажарилашини, ёзувларни қўшганда ёки ўчирганда боғланишнинг бутунлигини, жадвал калитларининг ўзгаришини аниқлайди. Маълумотлар схемасини фақат Access лойиҳаларининг МБ ойнаси объектлар панелида кўриш мумкин. Уларни кўриш учун Сервис/Схема данных буйруғидан фойдаланилади.
Формалар фойдаланувчи иловалари диалогли мулоқот ойнасини яратишда асосий восита ҳисобланади. Форма фойдаланувчига қулай кўринишда МБ нинг ўзаро боғланган маълумотларини киритиш ва кўриш учун яратилади. Тугмачали формалар иловаларда бошқариш панелларини яратишда фойдаланилади. Формаларга расмлар, диаграммалар, товуш фрагментлари ва видео маълумотларни қўйиш мумкин. Форма қисм формаларни ўз ичига олиш мумкин. Формаларга маълумотларни киритиш, кўриб чиқиш ва тўғрилаш жараёнларини бошқариш имконини берадиган ҳодисаларни қайта ишлаш жараёнларини киритилиши мумкин.
Ҳисоботлар фойдаланувчи масаласининг ечими натижаларини ўз ичига оладиган чиқувчи ҳужжатларни форматлаш ва босмага чиқаришга мўлжалланган. График объектлардан фойдаланиш маълумотлар ҳисоботини иллюстрациялар билан тўлдириш имконини беради.
Макрослар фойдаланувчи иловаларидаги баъзи ҳаракатларни автоматлаштириш имконини беради. Макрос илова ёки бошқарув объектида қандайдир ҳодиса рўй берганда бажариладиган дастурдир. Макросларни яратиш бажарилишда фойдаланиладиган керакли макробуйруқлар ва параметрлар топшириқларини танлаш орқали диалог режимида амалга оширилади.
Модуллар Visual Basic for Applications тилидаги процедураларни ўз ичига олади. Фойдаланувчи иловаларида ностандарт функцияларни ва ҳодисаларни қайта ишлаш процедураларини амалга оширадиган қисм программа процедуралари, функция процедуралари яратилади. Процедуралардан фойдаланиш илованинг барча функциялари бажарилишини сўраш имконини берадиган ўзининг график интерфейсига эга тугалланган илова яратиш имконини беради.

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling