Маълумотлар базасида ишлаш кўникмалари режа


МБ ташкиллаштириш усуллари


Download 1.45 Mb.
bet3/4
Sana03.02.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1149822
1   2   3   4
Bog'liq
М Б NoSQL

МБ ташкиллаштириш усуллари
МБ асосида маълумотларни жадвал кўринишида ифодалаш ётади. МББТ асосий тушунчалари бўлиб майдон ва ёзув ҳисобланади. Майдонда маълумотлар жойлашади. Майдон узунлиги билан тавсифланади. Сатрдаги барча майдонлар тўплами ёзув дейилади.
Оддий МБ тузилишини устун ва сатрлардан иборат жадвал кўринишида қараш мумкин. Устунлар - майдон, сатрлар - ёзувлардир. Сақланаётган ахборотнинг бирлиги бўлиб, ахборот сақланаётган сатр-ёзув ҳисобланади. Ҳар бир ёзув майдонлар тўпламини ифодалайди.
МБ жадвалларини яратиш ва таҳрирлаш
Microsoft Access да МБ жадвалини яратишнинг икки усули мавжуд. МБ ни яратишнинг оддий усули – барча зарурий жадвал, форма ва ҳисоботларни МБ устаси орқали яратишдир. Шу билан бирга бўш МБ ни яратиб, кейин унга жадваллар, формалар, ҳисоботлар ва бошқа объектларни қўшиш мумкин – бу энг қулай усул, бироқ у МБ нинг алоҳида аниқланган объектини талаб этади. Иккала ҳолда ҳам яратилган МБ ни ўзгартириш ва кенгайтириш имконияти мавжуд.
Янги МБ яратиш учун Файл меньюсидан Создать, Новая база данных, кейин Создать. Буйруқларини танланади

Расм. 2а. МБ ойнаси
Кейин экранда МБ ни яратиш ойнаси ҳосил бўлади. Имя поля устунида майдонлар номи киритилади ва мос турлари танланади, кейин жадвални сақлаб жадвал режимига ўтилади.

Расм. 2б. МБ ойнаси
Кейин ҳосил бўлган ойнада жадвал қийматларини киритамиз, бунда майдон турига эътибор қилиш керак. Маълумотларниннг фақат мос турларини киритиш керак.

Расм. 2в. МБ ойнаси
Ихтиёрий объект ойнаси билан жадвал ёки уста(конструктор) режимида ишлаш мумкин.
Ma'lumotlar maydoni turlari.
Access дастурида маълумотларнинг Основные типы, Числовой, Дата/время, Да/Нет ва Быстрое начало турлари мавжуд. МБ яратишда маълумотларнинг турига эътибор бериш ва киритишда мос маълумотларни киритиш зарур.

Мавжуд МБ билан ишлаш: маълумотларни киритиш, таҳрирлаш ва ўчириш
Access дастурида жадвал майдонлари ва ёзувларини таҳрирлаш имконияти мавжуд. Майдонларни ўзгартириш, қўшиш ва ўчириш уста(конструктор) ва жадвал режимида ҳам мумкин. Жадвалга маълумотларни киритиш ва таҳрирлаш жадвал режимида бажарилади.
Янги ёзувни қўшиш учун олдин жадвал ёки форма очилади. Охирги сатрда янги ходим маълумотлари киритилади.

Маълумотларни таҳрирлаш оддий жадвал каби амалга оширилади.

Ёзувларни ўчириш учун тегишли ёзув танланади, сичқончанинг ўнг тугмасини босиб Удалить запись буйруғи танланади.


Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling