Абстракт (математик) босқич -
- Абстракт босқичда ихтиёрий тузилмани жуфтлик кўринишда ифодалаш мумкин, бу ерда D – элементларнинг чекли тўплами бўлиб, элементлар маълумотлар турлари ёки маълумотлар тузилмаси бўлиши мумкин, R – эса муносабатлар тўплами бўлиб, мазкур муносабатлар хусусиятлари абстракт босқичда маълумотлар тузилмаларини турларини аниқлайди.
- Абстракт босқичда ҳал қилиниши лозим бўлган масаланинг техник қўйилиши, иложи бўлса масаланинг математик модели қурилади.
Мантиқий босқич -
- Мантиқий босқичда қўйилган масалани бирор бир дастурлаш тилида коди (дастури) ишлаб чиқилади.
- Мантиқий босқич билан физик босқич орасида ўзаро фарқ мавжуд.
Физик босқич -
- Физик (жисмоний) босқичда эса информацион объектни мантиқий тавсифланишига мос равишда ЭХМ хотирасида акслантирилиш тушинилади. ЭХМ хотираси чекли бўлганлиги сабабли, хотирани тақсимлаш ва уни бошқари муаммоси юзага келади.
Маълумотлар тузилмасини асосий кўринишлари (турлари): - Тўплам – муносабат тўплами бўш R= бўлган элементлар мажмуаси.
- Кетма-кетлик – шундай абстракт тузилмаки, бунда R тўплам фақатгина битта чизиқли муносабатдан иборат (яъни, биринчи ва охирги элементдан ташқари ҳар бир элемент учун ўзидан олдин ва кейин келадиган элемент мавжуд).
- Матрица – шундай тузилмаки, бунда R муносабатлар тўплами иккита чизиқли муносабатдан ташкил топган бўлади.
- Дарахт – бунда R тўплам иерархик тартибдаги битта муносабатдан ташкил топган бўлади.
- Граф – бунда R муносабатлар тўплами фақатгина битта бинар тартибли муносабатдан ташкил топган бўлади.
- Гиперграф – бу шундай маълумотлар тузилмасики, бунда R тўплам икки ёки ундан ортиқ турли тартибдаги муносабатлардан ташкил топган бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |