“Маълумотлар тузилмаси ва алгоритмлар” фанига кириш


Download 0.84 Mb.
bet1/3
Sana17.10.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1705873
  1   2   3
Bog'liq
MT 1

“Маълумотлар тузилмаси ва алгоритмлар” фанининг мақсади ва вазифаси

  • Мақсади - турли дастурлаш тизимларида лойиҳалаш усуллари, маълумотлар тузилмасини ишлаб чиқиш ҳамда алгоритмлар бўйича назарий ва амалий билимлар бериш.
  • Вазифаси – талабаларни турли хил маълумотлар тузилмалари билан таништириш, янги тузилмаларни ишлаб чиқиш ва ўқув жараёнларига тадбиқ этиш усулларини ўргатишдан иборатдир.

Асосий адабиётлар рўйхати

  • Алфред В. Ахо., Джон Э. Хопкрофт, Джефри Д. Ульман. Структура данных и алгоритмы//Учеб.пос., М. : Изд.дом: "Вильямс", 2000, — 384 с.
  • Бакнелл Джулиан М. Фундаментальные алгоритмы и структуры данных в Delphi//СПб: ООО «ДиаСофтЮП», 2003. 560с.
  • Роберт Седжвик. Фундаментальные алгоритмы на C++. Анализ, Структуры данных, Сортировка, Поиск//К.: Изд. «ДиаСофт», 2001.- 688 с.
  • Динман М.И. С++. Освой на примерах//СПБ.:БХВ-Петербург, 2006, 384.
  • Шилдт, Герберт. Полный справочник по С#//М. : Изд. дом "Вильямc", 2004, 752 с.
  • Вирт Н. Алгоритмы и структуры программы//М., Мир, 1985.

1-Мавзу: “Маълумотлар тузилмаси” фанига кириш.

  • Режа:
  • Асосий тушунчалар ва таърифлар.
  • Маълумотларни тасвирлаш босқичлари.
  • Маълумотлар тузилмасини классификация қилиш.
  • Маълумотларни стандарт турлари:
  • Фойдаланувчи томонидан аниқланадиган турлар
  • Калитли сўзлар: маълумотлар тузилмаси, маълумотлар турлари, абстракт босқич, мантиқий босқич, физик босқич, тўплам, кетма-кетлик, матрица, дарахт, граф, сўз, бутун тур, ҳақиқий тур, мантиқий тур, белгили тур, кўрсаткичли тур, саналадиган тур, диапазонли тур.

Маълумот нима? Маълумотлар тузилмаси деганда нима тушунилади?

  • Маълумот - бу бирор бир объект, жараён, ходиса ёки воқеликни ифодалаб (таснифлаб) берувчи белги ёки белгилар мажмуасидир. Берилган маълумот (белги)лар қандай қиймат қабул қилишига қараб маълумотларнинг бир қанча турлари мавжуд.
  • Маълумотлар тузилмаси (МТ) - бу тузилмани ташкил қилувчи элементлар(маълумотлар) ва улар орасидаги боғлиқликни кўрсатиб берувчи муносабатлар мажмуасидир. МТ ўзининг қуйидаги хоссалари билан таснифланади:
    • қабул қилиши мумкин бўлган қийматлари тўплами;
    • мумкин бўлган амаллар (операциялар) мажмуаси;
    • ташкил этилганлик таснифи.
  • абстракт (математик) босқич
  • мантиқий босқич
  • физик (жисмоний) босқич
  • Маълумотларни тасвирлаш босқичлари

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling