Маълумотлар тузилмаси ва алгоритмлар


Фаннинг таълим ва ишлаб чиқаришдаги ўрни


Download 90.5 Kb.
bet3/6
Sana05.02.2023
Hajmi90.5 Kb.
#1167697
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1334 4-3.10-МАЪЛУМОТЛАР ТУЗИЛМАСИ ВА АЛГОРИТМЛАР Намунавий дастур

Фаннинг таълим ва ишлаб чиқаришдаги ўрни.
“Маълумотлар тузилмаси ва алгоритмлар” фани ёрдамида янги замонавий маълумотлар тузилмаси, уларни яратиш ва тадбиқ этиш бўйича олган билим ва кўникмалари натижасида ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун лозим бўладиган дастурий мажмуа ва таъминотларни самарали, рационал ва сифатли лойиҳалаш ва ишлаб чиқишда иштирок этиши мумкин.
Асосий қисм
Фаннинг назарий машғулотлари мазмуни
Маълумотлар тузилмаси ва алгоритмлар” фанига кириш.
Асосий тушунча ва таърифлар. Маълумотларни ифодалаш босқичлари. Маълумотлар тузилмасини классификация қилиш.


Маълумотларни оддий турлари.
Бутун тур. Ҳақиқий тур. Мантиқий тур. Белгили тур. Кўрсаткичли тур. Фойдаланувчининг стандарт турлари: саналадиган; диапазонли ёки оралиқли (интервалли).


Статик турдаги маълумотлар тузилмаси.
Тўплам, массив, ёзув ва жадвал кўринишидаги маълумотлар тузилмаси. Уларни эълон қилиш ва улар устидаги амаллар.


Рўйхат кўринишидаги маълумотлар тузилмаси.
Рўйхатлар ҳақида тушунча. Оммавий хизмат кўрсатиш турлари ҳақида тушунча. ОХКТдаги асосий амаллар. ОХКТни массив кўринишда ифодалаш.


Динамик маълумотлар тузилмаси.
Боғланган рўйхатлар ҳақида тушунча. Боғламли рўйхатлар классификацияси. Боғланган рўйхатларни мантиқий тасвирлаш. Боғламли рўйхатлар устидаги амаллар.
Чизиқли боғланган рўйхатлар. ОХКТни боғламли рўйхатлар кўринишида тасвирлаш.
Бир боғламли рўйхатлар ҳақида тушунча. Икки боғламли рўйхатлар ҳақида тушунча. Бир ва икки боғламли рўйхатлар устидаги амаллар. ОХКТни боғламли рўйхатлар кўринишида тасвирлаш.


Чизиқсиз маълумотлар тузилмаси
Чизиқсиз маълумотлар тузилмаси ҳақида тушунчаси. Чизиқсиз маълумотлар тузилмаси классификацияси. Чизиқсиз маълумотлар тузилмасини мантиқий тасвирлаш. Кераксиз элементларни тузилмадан чиқариб ташлаш усуллари.

Download 90.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling