Маълумотлар тузилмаси ва алгоритмлар
Рекурсив маълумотлар тузилмаси
Download 90.5 Kb.
|
1334 4-3.10-МАЪЛУМОТЛАР ТУЗИЛМАСИ ВА АЛГОРИТМЛАР Намунавий дастур
- Bu sahifa navigatsiya:
- Амалий машғулотларни ташкил этиш бўйича кўрсатма ва тавсиялар.
- Мустақил таълимни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни.
Рекурсив маълумотлар тузилмаси.
Рекурсия хақида тушунча. Рекурсив алгоритмлар. Дарахтлар хақида тушунча. Дарахтлар классификацияси. Дарахтларни тасвирлаш. Бинар дарахт ва улар устидаги амаллар Бинар дарахтлар ҳақида тушунча. Кўп ўлчамли дарахтни бинар кўринишга келтириш. Дарахтлар устидаги амаллар. Қидирув алгоритмларини тадқиқ қилиш. Кетма-кет қидирув. Индексли-кетма-кет қидирув. Кетма-кет қидирувнинг самарадорлиги. Индексли-кетма-кет қидирувнинг самарадорлиги. Қидирувни мукаммалаштириш усуллари. Топилган элементни рўйхат бошига қўйиш орқали қидирув жадвалини қайта тартиблаш. Транспозиция усули. Мукаммал қидирув дараҳти. Бинар қидирув. Бинар дарахт бўйича қидирув. Қўйиш орқали қидирув (қўшиш орқали). Ўчириш орқали қидирув. Саралаш алгоритмларини тадқиқ қилиш. Тўғридан-тўғри қўшиш орқали саралаш. Тўғридан-тўғри танлаш орқали саралаш. Тўғридан-тўғри алмаштириш орқали саралаш. (пуфаксимон саралаш). Саралашнинг яхшилаган усуллари. Калитларни шакл алмаштириш (жойлаштириш). Шакл алмаштириш функциясини танлаш. Зиддиятларни ҳал қилиш усул ва алгоритм. Амалий машғулотларни ташкил этиш бўйича кўрсатма ва тавсиялар.Барча амалий машғулотларни ўтказишда кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан кўрсатма ва тавсиялар ишлаб чиқилади. Машғулот мазмуни ҳамда унинг мураккаблигига боғлиқ равишда илғор ахборот технологияларни қўллаш бўйича услубий тавсияномалар (кўрсатмалар) ишлаб чиқилади. Унда талабалар асосий маъруза мавзулари бўйича олган билим ва кўникмаларини амалий машғулотларда мустаҳкамлайдилар ва янада бойитадилар. Шунингдек дарслик ва ўқув қўлланмалар асосида талабалар билимларини мустаҳкамлашга эришиш, тарқатма материаллардан фойдаланиш, илмий мақолалар ва тезисларни чоп этиш, мавзулар бўйича дарс ишланмаларини тайёрлаш ва бошқалар тавсия этилади. Амалий машғулотларни тахминий тавсия этиладиган мавзулари: Маълумотларни стандарт турлари, уларни эълон қилиш ва улар устидаги амалларга оид мисоллар ишлаш Статик турдаги маълумотлар тузилмаси. Уларга оид мисоллар. Рўйхат кўринишидаги маълумотлар тузилмаси. Оммавий хизмат кўрсатиш турлари: Стек, Навбат, Дек. ОХКТ устидаги амаллар. Уларга оид масалалар ечиш. Динамик турдаги маълумотлар тузилмаси. Чизиқли боғланган рўйхатларни эълон қилиш ва улар устида бажариладиган амалларга доир масалалар ечиш. Чизиқсиз боғланган тузилмаларга доир мисоллар ечиш Дарахтсимон маълумотлар тузилмасини эълон қилиш ва улар устида бажариладиган амалларга доир масалалар ечиш. Қидирув алгоритмларини тадқиқ қилиш ва уларга доир мисоллар ечиш. Саралаш усул ва алгоритмларини тадқиқ қилиш. Саралашга доир мисолларни ҳал қилиш. Калитларни шакл алмаштириш алгоритмлари, шакл алмаштириш функциясини танлаш. Уларга доир мисолларни ечиш. Мустақил таълимни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни.Талаба мустақил таълимни тайёрлашда фаннинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги шакллардан фойдаланиш тавсия этилади: - дарслик ва ўқув қўлланмалар бўйича фан боблари ва мавзуларини ўрганиш; - тарқатма материаллар бўйича маърузалар қисмини ўзлаштириш; - автоматлаштирилган, ўргатувчи ва назорат қилувчи дастурлар билан ишлаш; - махсус адабиётлар бўйича фан бўлимлари ёки мавзулари устида ишлаш; - локал ва глобал компьютер тармоғидаги маълумотларни таҳлил қилиш; - масофали таълим технологиялардан фойдаланиб фан мавзуларини ўрганиш. Мустақил ишнинг асосий шакллари бўлиб реферат ёзиш, конспект тайёрлаш, назорат иши, маъруза матнини ёзиш, интернетдан фойдаланиб, фанга оид бўлган янги маълумотларни олиш ва бошқалар киради. Download 90.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling