Маълумотлар тузилмаси ва алгоритмлар


Фан бўйича билим, малака ва кўникмага қўйиладиган талаблар


Download 90.5 Kb.
bet2/6
Sana05.02.2023
Hajmi90.5 Kb.
#1167697
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1334 4-3.10-МАЪЛУМОТЛАР ТУЗИЛМАСИ ВА АЛГОРИТМЛАР Намунавий дастур

Фан бўйича билим, малака ва кўникмага қўйиладиган талаблар.
Талабалар мазкур фанни ўзлаштириш натижасида маълумотлар тузилмаси ва алгоритмлар ҳақида тасаввурга эга бўлишлари; маълумотлар турлари, маълумотларни қидириш, саралаш, хешлаштириш алгоритм ва усулларини билишлари ва улардан фойдалана олишлари; янги маълумотлар тузилмасини ишлаб чиқиш ва ўқув ва ишлаб чиқариш жараёнига тадбиқ этиш кўникмасига эга бўлишлари шарт ва лозим.


Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жихатдан узвий кетма-кетлиги.

“Маълумотлар тузилмаси ва алгоритмлар” умумксбий фан ҳисобланиб, 5- семестрда ўқитилади. Фанини ўзлаштириш қуйидаги фанлардан етарли билим ва кўникмаларни талаб қилади: “Дастурлаш технологияси», «Информатика ва ахборот технологиялари», «Тизимли дастурий таъминот». Бундан ташқари ўқувчи талабалар бирор бир дастурлаш тилида дастур яратиш тажрибасига эга деб қаралади.


Мазкур фан бўйича олинган билим ва кўникмалар “Тизимли дастурий таъминот” фанини ўрганишда ҳамда курс ва битирув ишларини тайёрлашда катта ёрдам беради.


Фанни ўқитишдаги янги технологиялар
Талабаларнинг “Маълумотлар тузилмаси ва алгоритмлар” фанини ўзлаштиришлари учун, ўқитишнинг илғор ва замонавий усулларидан ҳамда янги педагогик , информацион технологиялардан фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга.
Ўқув фанини талаб даражасида ўзлаштириш учун уни ўқитиш жараёнида ўқитишнинг интерфаол усулларидан; кичик гуруҳларда ишлаш, ақлий хужум, муаммоли ўқитиш ҳамда турли инновацион методлардан фойдаланиб талабаларнинг эркин ва мустақил ишлашини самарали ташкил этиш мақсадида уларга қўйилган ўқув вазифаларини мустақил бажаришни ташкил этиш мақсадида ахборот технологиялари ҳамда ахборот таълим муҳитидан фойдаланиш кўзда тутилади.
Фанни ўзлаштиришда дарслик, интернет ва интранет тармоқлари, ўқув ва услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, видеомаърузалар, тарқатма материаллар, электрон маърузалар, электрон қўлланмалардан фойдаланилади.



Download 90.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling