Маълумотнома тошкент шаҳри 2023 йил 28 апрель
Download 480.5 Kb.
|
УМУМЛАШМА медиация янгиси
Судлар иқтисодий ишларни кўриб чиқиш давомида медиация тартиб-таомили ва медиатив келишув бўйича даъво аризалари (аризалар)ни кўрмасдан қолдиришда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади), Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади), “Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни (бундан буён матнда “Қонун” деб юритилади) ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарорларига асосланганлиги аниқланди. Таҳлил натижаларига кўра, иқтисодий судлар томонидан бу борада ИПК ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Олий суд Пленумининг қарорларида берилган тушунтиришларга риоя қилинмаслик ҳолатларига йўл қўйилаётганлигини ҳам кўриш мумкин. 1. Қонуннинг 3-моддасига кўра, ушбу Қонуннинг амал қилиши фуқаролик ҳуқуқий муносабатлардан, шу жумладан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш муносабати билан келиб чиқадиган низоларга, шунингдек якка меҳнат низоларига ва оилавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларга медиацияни қўллаш билан боғлиқ муносабатларга нисбатан, агар қонунда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, татбиқ этилади. Ушбу Қонуннинг амал қилиши медиацияда иштирок этмаётган учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат манфаатларига дахл қиладиган ёки дахл қилиши мумкин бўлган низоларга нисбатан татбиқ этилмайди. Хусусан, ФКнинг 212-моддаси биринчи қисмига кўра қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланади. Бироқ, жами 79 та ишларда ноқонуний қурилган қурилмани мажбурий буздириш ёки ўзбошимчалик билан қурилган қурилмаларни демонтаж қилиш ва ер майдонини тартибга келтириш мажбуриятини юклашни сўраб жамоат манфаатларида судга киритилган даъво аризалари бўйича медиатив келишув тузилган ҳамда шу асосга кўра, суд томонидан даъво кўрмасдан қолдирилиб, республика бюджетига давлат божи ундирилмаган.
Download 480.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling